Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 06 Апрел 2018 Кӯришлар: 2797
Печат

 

Муқаддима

ayniy 2018Маълумки, машҳур кишиларнинг ҳаёти афсона ва ривоятларга кўмилиб кетган бўлади – улар орасида тарихий ҳақиқатга мувофиқ келадиганлари ҳам, бадиий тўқима маҳсуллари ҳам оз эмас. Нафақат, ўзбегу тожик, балки Шарқ, ҳатто, жаҳон адабиётининг забардаст намояндаларидан бўлган Садриддин Айний ҳаёти ва фаолияти ҳам бундан мустасно эмас. У ҳақдаги ҳикоят ва ҳангомалар ичида, айнан, ҳаётдан олинганлари билан бирга, халқнинг ижодий таҳайюли

асосида ёзилганлари ҳам учрайди. Бундай ҳикоят ва ҳангомалар адиб туғилиб ўсган Бухорода ҳам, умрининг катта қисми ўтган Самарқандда ҳам, у нашъу намо топган Душанбеда ҳам кенг тарқалган. Уларни тўплаб, тасниф қилиб, тадқиқ этса ва алоҳида тўплам тарзида нашр этса, улуғ сўз санъаткори ва жамоат арбобининг кўпни кўрган донишманд инсон ва серқирра истеъдод соҳиби сифатидаги шахсиятини муайянлаштиришга хизмат қилади.  

Ҳикоят ва ҳангомаларни қуйидагича тасниф қилиш мумкин:

1. Айний таржимаи ҳоли;

2. Айний ва устозлари;

3. Айний ва ижодкор дўстлари;

4. Айний ва шогирдлари;

5. Айний ижоди;

6. Айний ва фарзандлари;

7. Айний феъл-атвори билан боғлиқ ҳикоят ва ҳангомалар.

   Қуйида ўзбеклар ичида Айний билан боғлиқ машҳур ҳангомалардан баъзиларини келтирамиз.

 

АДИБ ТАХАЛЛУСИ МАЪНОСИ

Садриддин Айнийдан:

– Тахаллусингизнинг маъноси нима? – деб сўрашганида у:

– Луғатларда “айн” сўзининг қирқ саккизта маъноси берилган. Керак бўлса, ўзингиз луғат кўриб билиб олаверинг! – деб жавоб берган экан.

  

ҲАЁТ ТАЖРИБАСИ

Садриддин Айнийнинг ўғли билан қизи Москвада ўқиганида, ўғлига оз пул юборар экан, қизига эса - кўп. Бунинг сабабини сўраганларида, шундай тушунтириш берибди:

– Ўғил болани тўқчилик бузади, қиз болани йўқчилик.

 

АЙНИЙНИНГ БАҲОСИ

Садриддин Айний ўзбекчада ҳам равон ёзса-да, нутқи унча бурро эмас экан. Шогирди Иброҳим Мўминов “Мирзо Бедилнинг фалсафий қарашлари” мавзусида диссертация ёқлаганида, илмий раҳбар сифатида қўярда-қўймай унга ҳам сўз беришибди. Шунда у бор-йўғи икки оғиз гапирибди:

– Бедил – азим уқёнус. Иброҳим шу уқёнусдан бир сатил сув олибди...

 

ИЖОД ЖОЙ ТАНЛАМАЙДИ

Замонасоз тожик шоирларидан бири сандалда ёзиб-чизиб ўтирган Садриддин Айнийни замондан орқада қолганликда айблабди:

– Сиз ҳам бошқаларга ўхшаб стол-стулда ўтириб ижод қилмайсизми?

– Мен “Эски мактаб”, “Одина”, “Қуллар”, “Судхўрнинг ўлими”ни шу сандалда ўтириб ёздим – ҳаммаси машҳур бўлиб кетди. Сен устол-устулда ўтириб нимани қойил қилдинг?! – дебди жавобан нафсонияти оғриган адиб.

  

ИСТЕЪДОД ВА ИМКОНИЯТ

Садриддин Айнийнинг отаси Саидмуродхўжа айтган экан:

-Аслида донишманд кишилар қашшоқлар ичидан етишиб чиқади, аммо, афсуски, қашшоқлар ўқиш учун имконият топа олмайдилар.

 

Эргаш ОЧИЛОВ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти катта илмий ходими, филология фанлари номзоди.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

СЎНГГИ ПУШАЙМОН

 

Ориф соат ўн беш-ўн олтилар атрофида устахонани маҳкамлади… Кутгандан не фойда? Бугун атиги биттагина машинани таъмирдан чиқарди. Унинг ҳам «касали» енгил экан. Анча вақтдан бери шу аҳвол. Даромаддан баромад кўп. Иш олдингидай эмас. Авваллари бу устахона ён-атрофида машина таъмирлайдиган бошқа дўконлар кам эди. Ҳозир эса марказий йўлнинг ҳар икки томони тўла «запчаст»  дўконлари-ю, устахоналар.

Муфассал...

Соғлом авлод тақдири қизиқ эмасми?

 

Ёхуд жойлардаги спорт иншоотлари ва уларнинг фаолияти хусусида

Тожикистон Республикаси Ҳукумати, хусусан, унинг Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган одилона ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири ёшлар сиёсати бўлиб, унинг моҳияти миллат келажаги бўлган ёшларни жисмонан етук қилиб тарбиялашдир.

Шу боисдан ҳам, мамлакат Ҳукумати ёшлар ўртасида спортни

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100701

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214004
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1896
2279
9310
8185301
63524
89570
8214004

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.52
Бугун: 22-05-2025 17:07:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015