Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 08 Июн 2017 Кӯришлар: 5209
Печат

 

shirin suz 2017Тил бўлсайди, ўз қалбининг сирдоши,

Кесилмасди тил эгасининг боши.   (А. Фирдавсий)

Қиёмат куни кимга дўзах ўти ҳаром бўлишини айтайми? У ювош, мулойим, яхши муомалали, яхши гапга осон келишадиган одамдир. ( Ҳадисдан).

Биз ҳамиша “Дунёни гўзаллик қутқаради” деган фикрга кўникиб

қолганмиз. Менимча, дунёни барча ёмонликлардан хушмуомалалик, меҳр-оқибат қутқаради, деган бўлардим. Ҳозирги кунда хушмуомалалик, меҳр тобора танқислашиб, ўрнини худбинлик, дилозорлик, ҳасадгўйлик, бир-бирини кўролмаслик, жаҳолат эгалламоқда.

Халқимизда ширинсухан бўлиб, бошқаларни ҳурмат қилиш азал-азалдан қадрланиб келинган. Баъзан орамизда ўзгаларни ҳурмат қилишни эплай олмас дилозорлар, бировни менсимасдан дағал муомалада бўлувчилар учраб туради. Инсоннинг дилига озор бериш, бошқаларни хафа қилиш, биз гуноҳкор, осий бандаларнинг энг катта жирканчли иллатимиздир. Айни пайтда одамлар орасида меҳр-оқибатнинг кўтарилиши фарзандлар ота-оналарининг, қайнона-келин, эр ёки хотин, жигарбанд ака-укалар, дўст-биродарлар, қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар бир-бирини хафа қилганлар ҳақида жуда кўп жойда эшитамиз. Инсонлар бир-бирларини қадрига етмасликдан улар орасида яқинлик ришталари йўқолиб бормоқда. Одамлар бир-бирларига нисбатан хушмуомала бўлиб, меҳр-оқибатли бўлсаларгина дунёда эзгулик аталмиш тушунча улуғвор бўлади. Ширинсўз ва ажойиб фикрли, гўзал ташбеҳли сўзлар хушмуомалаликка ярашиб, бу сўзлар хонани безатиб турган гуллар каби инсон кўнглини ҳам безайди.

Аммо баъзида қулоғимизга бир-бирларига қўпол муомалада бўлиб, одамийликка тўғри келмайдиган сўзлар билан дилларини оғритувчи кишилар учрайди. Қўполлик ва қўрслик оқибатида дилларга озор бериш, бўлар-бўлмасга дарғазаб бўлиб ҳақоратлаш, ёқимсиз овозлар билан юракка наштар уриш даражасига бориб етадилар. “Сени Худога солдим”, “жазоингни Худо берсин” деб куйинадилар. Ҳаётда қарғишга учраб, косаси оқармаган, хор-зор бўлган одамлар қанча. Кўпинча баъзи ёшларимизнинг ҳам дағал, қўпол муомаласи одамнинг ғашига тегади.

Қўполлик, дағаллик, кўнгилларга озор бериш, ёлғон сўзлаш оқибатида инсон қалби дарз кетади. Агар тил ҳар нарсани валдирайверса, ўша тил соҳибининг обрўси қоладими?

Қўполлик ва ширин сўзлик натижасини шоир Саъдийнинг қуйидаги мисраларидан ҳам билса бўлади:

Ширин сўзли шилгай душман пўстини,

Дағал сўзли душман қилар дўстини.

Инсонни чинакам инсон қиладиган нарса унинг яхши фазилатлари-ю хушмуомалалиги. Ширинсўзлилик инсон ҳусни. Халқимиз ширин сўз - жон озиғи, деб бежиз айтмаган.

Бир эътибор беринг-а, ширинсухан кишиларнинг истараси иссиқ, чеҳраларидан нур ёғилиб туради. Бундай нигоҳ, бундай меҳр тошни ҳам эритиб юборишга қодир, деб ўйлайсан киши. Ёшу қари ҳар бир инсон ширин сўзнинг гадоси, бир чимдим илиқ сўзга ташна. Бир оғиз сўз билан уни осмонга чиқариб, кўнглини тоғ, вақтини чоғ этиш мумкин. Биргина ширин сўзимизни дилимизда асраймиз, авайлаймиз, лекин айтмаймиз, айтолмаймиз, нега?

“Кимгадир яхши сўз айтмоқчи бўлсанг, ўз вақтида айт. Токи, кейин кеч бўлмасин”...

Бу қадим ота-боболаримиздан қолган ҳикмат. Хушмуомалалик фақат ғалаба келтирса, қўполлик қаршимиздаги барча “эшик” ва меҳр қалбларини ёпиб қўяди. Катта куч билан эришмаган нарсага хушмуомалалик билан эришса бўлади. Сўз гўёки шамол. Шунинг учун ҳам ширин, майин сўз инсон қалбига завқ-шавқ бағишлайди. Баъзи хушмуомала, дилкаш, камтарин кишилар билан гаплашсангиз, дилингиз яйрайди, кайфиятингиз кўтарилади.

Инсонлар умр йўллари жуда қисқа, бир сония. Шу бир лаҳзалик йўлларимизда меҳр-оқибатли бўлайлик.

Инсон кўнгли ўта нозик, унга озор бермайлик. Бир-биримиздан ширин сўзни аямайлик, азизлар!

Кимки бўлса дилозор,

Ундан элу юрт безор.

Азиз газетхон, “ширинсўзлик” ва “дилозорлик” ҳақидаги фикрларингизни ёзиб юборишларингизни кутамиз.

 

Гулчеҳра Сотиболдиева, “Халқ овози”.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Конституция – халқимиз қасамёди

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Суғд вилоятига сафари кунларида Конституция-халқимиз қасамёди санасини нишонлаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.   Тожик халқи тарихида давлат мустақиллигининг дастлабки босқичида ва ана шу мураккаб даврда илк бор умумхалқ сўрови (референдуми)ни ўтказиш йўли билан мамлакатнинг янги Конституцияси қабул қилинди(1994 йил) ва унинг асосида икки палатали касбий парламент амал қила бошлади. Ана шу асос бўйича

Муфассал...

ЙИГИТНИНГ ҒУРУРИ, ОРИДИР ВАТАН

 

Апрел ойининг биринчи санасидан Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари сафида, Ватан ҳимоясида бўлган аскарларни захирага жўнатиш ва чақирув ёшига етган йигитларни муддатли ҳарбий хизматга даъват этиш маъракаси бошланди.

Республикамизнинг турли шаҳру ноҳияларида ташкил этилган «Чақирилувчилар куни» тадбирларида Ватан ҳимоясини муқаддас бурч, деб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100482

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213933
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1825
2279
9239
8185301
63453
89570
8213933

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.94
Бугун: 22-05-2025 16:43:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015