Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 27 Октябр 2016 Кӯришлар: 2033
Печат

 

itИнсоннинг содиқ дўсти ҳисобланмиш ит жониворнинг инсонларга нисбатан садоқати тўғрисидаги воқеаларни жуда кўплаб эшитганмиз.

Яқинда бир суҳбатда ўтирганимизда ҳам гап итнинг вафодорлиги тўғрисида кетди. Суҳбатдошларимдан бири ниҳоятда ғайриоддий бир воқеанинг гувоҳи бўлганини гапириб берди. Шунда ушбу воқеани «Халқ овози»нинг кўп минг сонли муштарийлари эътиборига етказиш нияти туғилди, менда.

-Жайҳун ноҳияси маркази Дўстий шаҳарчасида яшайдиган бир ўрта яшар киши оламдан ўтганди, - дея ҳикоя қилди у. –Жанозада қатнашдим. Марҳумни шаҳарчадан уч-тўрт километр узоқликдаги қабристонга элтдик. Дафн маросими ўтказиларди. Тумонат одам. Йиғилганларнинг кўпчилиги четроқда тик турарди. Кутилмаганда жасадни қабрга қўяётган одамларнинг қий-чувидан сергак тортдик. Нима воқеа рўй берганлигини билолмай ҳайрон бўлдик. Кейин билсак, марҳумнинг ити жасад ортилган машина кетидан югуриб қабристонга борган экан. Ўз ишлари билан банд бўлган одамлар итга эътибор беришмабди. Бир четда мунғайиб ўтириб, одамларнинг хатти-ҳаракатини кузатаётган ит пайт пойлаб, ўзини лаҳадга урибди ва лаҳад ичидаги соҳиби жасади олдида тиз чўкибди. Марҳумнинг яқинлари итни лаҳаддан кўтариб чиқариб, кимнингдир белбоғи билан боғлаб қўйишди. Бу воқеанинг гувоҳи бўлганлар орасида ит жониворнинг аянчли аҳволига ачиниб йиғламагани қолмади. Ҳатто, доду фиғон солганлар ҳам кўп бўлди. Фотиҳага борганимда билдим, ўша куни хонадон соҳиблари итни қабристондан олиб келиб ҳовлига боғлашибди. Ҳар эҳтимолга қарши яна қабристонга бормасин, дея мустаҳкам занжирлаб, меҳрибонлик кўрсатибди. Бир неча кун на сувга, на емишга қайрилиб боқмаган жониворнинг аҳволи кун сайин оғирлашаверибди. Бешинчи кун тонгда унинг олдинги оёқларини чўзиб, тумшуғини ерга тираб ётган жонсиз жасадини кўришибди. Айрилиқнинг оғир дардига дош беролмаган жонивор бу ҳаётни тарк этганди…

Ушбу воқеани эшитиб, қодир Парвардигорнинг бир махлуқига чексиз садоқат ато этганлигига лол қоламан. Ўз соҳибига шунча содиқлик ҳам бўларкан-да, воажаб!?.

 

Хайрулло Мирзоназар,

Жайҳун ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ШАРОФ РАШИДОВ: -ХУШ КЕЛИБСИЗ, ЖАЛОЛ ИКРОМИЙ!..

 

Машҳур тожик ёзувчиси Жалол Икромийнинг ўғли кимёгар олим Жонон Икромий билан жуда яқин дўст эдик. Ўзаро суҳбат чоғларида, у падари бузрукворининг ҳаётига оид ажойиб, ибратли воқеаларни завқ-шавқ билан сўзлаб берарди. Бугун мен ана шундай ҳикоялардан бирини сиз билан ўртоқлашмоқчиман.

Муфассал...

ВАТАН СОҒИНЧИНИ КУЙЛАГАН ШОИР

Улуғ бобо!

Боқий дунёга кетганингизга ҳам мана салкам беш аср бўлди… Сизнинг қуш уйқусидек қисқа, аммо машаққатларга лиммо-лим  ҳаёт йўлингиз, тақдир синовларидан мардона ўтган саргашта  умрингиз ҳамиша авлодлар қалбида яшаб келмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100343

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213895
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1787
2279
9201
8185301
63415
89570
8213895

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.239
Бугун: 22-05-2025 16:27:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015