Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга Миллат Пешвоси расмий мақомининг берилиши муносабати билан
Ватан учун жонини пўлат қалқон айлаган,
Эллараро дўстликдан синмас нарвон айлаган,
Қочоқларни Ватанга чорлаб карвон айлаган,
Шул тарихий карвонга ўзни сорбон айлаган,
Йўлимизнинг рўшноси Эмомали Раҳмондир,
Миллатимиз Пешвоси Эмомали Раҳмондир!
Тақдир ҳал бўлар палла у давлатга бош бўлди,
Ботир етакчисига эл-юртнинг кўнгли тўлди,
Вужудида борини халқи, эли-ла бўлди,
Шу йигит сиймосида халқимиз бахти кулди,
Йўлимизнинг рўшноси Эмомали Раҳмондир,
Миллатимиз Пешвоси Эмомали Раҳмондир!
Оли Сомон фарзандин буюк эрур ғояси,
Халқи учун Худонинг у ердаги сояси,
Фикру зикри ҳамиша элу юрт ҳимояси,
Тарихда мангу қолгай Пешвомиз ҳикояси,
Йўлимизнинг рўшноси Эмомали Раҳмондир,
Миллатимиз Пешвоси Эмомали Раҳмондир!
БМТ пештоқига юртим байроғин илди,
Мустақил республика номидан нутқ қилди,
Жаҳон бизни таниди, Тожикистонни билди,
Унинг содиқ фарзанди жасур сорбонни билди,
Йўлимизнинг рўшноси Эмомали Раҳмондир,
Миллатимиз Пешвоси Эмомали Раҳмондир!
Насиб бўлса, келажак бизга кулиб боқади,
Тожикистон ривожи ёш-кексага ёқади,
Ҳар бир уйда бахт-иқбол дарё бўлиб оқади,
Пешвомиз, шаксиз, бир кун «Нобел»ни ҳам тақади,
Йўлимизнинг рўшноси Эмомали Раҳмондир,
Миллатимиз Пешвоси Эмомали Раҳмондир!
Неъмат Муҳаммад Саид,
Қабодиён ноҳияси.