ИЛМ

ЗАРАРЛИ ҲАШАРОТ ВА КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ УСУЛЛАРИ

Муаллиф: Super user Категория: ИЛМ
Чоп этилган 14 Декабр 2017 Кӯришлар: 925
Печат

 

paxta 2017Пахта қишлоқ хўжалигининг асосий экини ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатда соҳа тараққиётига жиддий аҳамият бериб келинмоқда. Ўз вақтидаги агротехник тадбирларининг йўлга қўйилиши натижасида пахта яхши ҳосил бермоқда. Лекин пахтанинг интенсив ўсиши пайтида зарар етказувчи ҳашаротлар ва касалликларга қарши ўз вақтида курашмаслик сифатли ҳосил олиш учун  жиддий тўсиқ туғдиради. Бу борада ўсимликларни зарарли организм

ва касалликлардан ҳимоялаш асосий рол ўйнайди.

Пахта майдонларида, асосан, зарарли ҳашаротлардан кўпроқ ғўза қурти, кузги қурт, ширинчалар, тамаки трипси, ўргимчак канаси  ва бошқалар учраб туради. Касалликлардан эса, вертисилёзли сўлиши, фузариозли сўлиш, илдизнинг ириши ва гоммоз кабилар пахта ҳосилига  катта зарар етказади.

Ўсимликларнинг ўсиш даврида хўжаликларнинг иқтисодий шароитига боғлиқ ҳолда, касаллик ва ҳашаротларга қарши агротехник, кимёвий ва биологик усуллар билан курашиш лозим.   Ғўзапоя ва ўсимлик қолдиқларини ўз вақтида йиғиб олиш, кузги шудгор ҳамда  экин майдонлари атрофидаги ёввойи ўтларни йўқ қилиш қишловчи зараркунандалар миқдорини 70-80 фоизга камайтиришга ёрдам бериши мумкин.

Зарарли ҳашаротлар тарқалиб кетишининг олдини олиш ва уларнинг миқдорини  имкон қадар  камайтиришнинг ҳозирги пайтдаги самарали усулларидан бири  феромон тузоқларидан кенг фойдаланиш саналади. Феромон тузоқларини ҳар бир гектарга икки ёки учтадан ҳар куни  кечки пайт қўйилади.

Текширувлар натижасига кўра, Ҳиндистонда ишлаб чиқилган феромон тузоқларга бир кеча-кундузда 82тадан 95тагача пахта қурти капалаги тушади. Молдовада ишлаб чиқарилганларига эса, 23-28 донагача тушиши мумкин. Бу эса, бизнинг шароитда жуда юқори кўрсаткич демакдир. Пахта етиштирувчи хўжаликларга феромон тузоқларидан кенг фойдаланиш тавсия этилади.

Шу билан бирга, пахта майдонларининг кичик қисмларига ҳид таратувчи (укроп, гашнич, райҳон, жамбил, хина) ўсимликларини экиш яхши самара беради. Бундай турдаги ўсимликларнинг гуллаган пайтида жуда кўплаб фойдали ҳашаротлар (энтомофаглар)ни ўзига тортади.  Бу эса, пахтага зарар етказувчи ҳашаротларнинг олдини олишда қўл келади.

Пахта экинини охирига етказгандан сўнг, ўз вақтида пахта майдони атрофидаги ерларда ўсган ёввойи ўтларни йўқ қилиш зарур. Чунки зарарли ҳашаротлар уларга тухум қўйган бўлади.

Пахтанинг ўсиш пайтида зарарли ҳашаротларга қарши Конфидор, Кинмикс, Аплауд, БИ-58 (янги), Рогор-С, Суми-алфа, касалликларга қарши ва уруғни қайта ишлаш учун эса, Субтилбен-26 D, Бранатак  дорилари ва пахта ўсаётган вақтда, асосан, Субтилбен-26 D дорисини сепиш тавсия этилади.

Юқорида кўрсатилган тадбирларни ўз вақтида бажариб, сифатли ҳосил қўлга киритиш мумкин.

 

Қаҳҳор ҚАҲҲОРОВ, 

Ш. Шоҳтемур номидаги Тожикистон Аграр университетининг Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантин кафедраси мудири, қишлоқ хўжалик фанлари доктори.

Joomla блог