ИЛМ

ДАВЛАТ ДАСТУРИ АСОСИДАГИ ФАОЛИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЛМ
Чоп этилган 27 Июл 2017 Кӯришлар: 1544
Печат

 

geologiya 2017Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Геология бош бошқармаси раҳбари Мурод Жумазода ҳам журналистларга 2017 йилнинг биринчи ярмида бирлашма томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

Бошлиқнинг таъкидлашича, бошқарма ўз фаолиятини «2012-2020 йилларда Тожикистон Республикасида геология соҳасини ривожлантириш давлат дастури» асосида йўлга қўйган.

Геология бош бошқармаси 2017 йилнинг биринчи ярмида жами 11 миллион 285 минг 349 сомонийлик қидирув-разведка ишларини бажарди.

Шундан 34 лойиҳа бўйича давлат бюджети ҳисобидан 5 миллион 923 минг 102 сомонийлик, 71 лойиҳа бўйича шартнома асосида 5 миллион 471 минг 667 сомонийлик, пудрат бўйича 109 минг 420 сомонийлик ҳажмдаги ишлар амалга оширилди.

Йилнинг биринчи ярмида давлат бюджетидан геология қидирув ишлари учун 4 миллион 608 минг 159 сомоний маблағ ажратилган эди. Шу даврда бошқарма давлат бюджетига 3 миллион 226 минг 376 сомоний миқдорида солиқ тўладики, бу давлат бюджетидан ажратилган маблағнинг 70 фоизига тенгдир. 

Бошқарма ишчиларининг ўртача маоши 931 сомонийга тенг бўлиб, бу ўтган йилнинг шу давридагидан 79 сомоний зиёддир.

Ўтган давр мобайнида иш объектларида меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузиш ва техника хавфсизлиги юзасидан бахтсиз ҳодисалар рўй бермаган.

Геология ташкилотида мутахассисларнинг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, 55 нафар кадрлар «Кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув марказида» тоғ портлатиш ва бурғулаш ишлари раҳбарлиги, тоғ устаси, бурғуловчи ва бошқа мутахассисликлар бўйича малака ошириш курсларида таҳсил олишди.

Амалдаги йилнинг Ёшлар йили, деб эълон қилиниши ва Миллий бирликнинг 20 йиллиги муносабати билан 2017 йилнинг 20-23 июн кунлари Ваҳдат шаҳрининг Яврўз дам олиш минтақасида «Тожикистоннинг ёш геологлари» VIII слёти ўтказилди.

Мусобақаларда Душанбенинг «Кристалл», Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг «Помир», Гулистон шаҳрининг «Геолог», Пажакентнинг «Зарафшон», Рўдакий ноҳиясининг «Ганж» ва «Топаз», Ваҳдат шаҳрининг «Чашма» ёш геологлар жамоалари иштирок этди.

Айни пайтда бошқарма 30 компания билан тузилган шартномалар бўйича иш олиб бормоқда.

Матбуот анжумани ниҳоясида журналистлар ўзларини қизиқтирган газ ва нефт қидируви, Россиянинг «Газпром» компаниясининг мамлакатимиздаги фаолияти, «ТалКО» давлат унитар корхонасига ажратилган олтин конида ишларнинг бориши, «Катта Мансур кони», геология бошқармасининг жойлардаги ташкилотлари тўғрисидаги саволларга атрофлича жавоб олишди.

А. МИРЗААҲМЕДОВ.