СИЁСАТ

Душанбе шаҳриДА эстакада қурилади

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 29 Июл 2016 Кӯришлар: 1714
Печат

 

estakada22 июл куни Душанбе шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон пойтахтнинг 82-микроноҳиясида эстакада қурилиши бошланиши ишлари билан танишди.

Мазкур эстакада «Душанбе-Турсунзода минтақавий автомобил йўлининг Абуали ибн Сино ҳайкалидан Душанбе шаҳри ғарбий дарвозасигача бўлган участкаси ҳолатини яхшилаш» бўйича лойиҳани амалга татбиқ этиш доирасида қурилади.

Қурилаётган янги транспортлар чорраҳаси 3 сатҳдан иборат бўлиб, Нусратулло Махсум ва Бобожон Ғафуров хиёбонлари кесишган жойда жойлашади. Чорраҳанинг иккинчи сатҳида айланма йўл қурилиб, бу йўл бўйлаб ҳаракат светофорлар орқали тартибга солинади. Учинчи сатҳда шарқдан ғарб йўналиши томон 125 метрли кўприк ўтказилади. Мазкур лойиҳа 4та ер ости йўловчилар ўтиш йўлаги қурилишини ҳам назарда тутади.

Душанбе шаҳрида эстакада қурилиши лойиҳаси мамлакат Ҳукуматининг Европа қайта тиклаш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё инфратузилма сармоялари банки билан ҳамкорликлари доирасида амалга оширилади. Лойиҳа пудратчиси ХХРнинг «Синцзян-Бейсин» йўллар ва кўприклар корпорацияси ҳисобланиб, қурилиш ишлари сифатини Ҳиндистоннинг «SAI» консултатив компанияси назорат қилади.   

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон масъул шахсларга қурилиш ишлари сифатини қаттиқ назорат қилишни топширар экан, мазкур лойиҳа жаҳон стандартларига мувофиқ тарзда сифатли амалга оширилиши ва халққа узоқ йиллар давомида хизмат қилиши зарурлигини қайд этди.

Айни пайтда транзит транспортлари ҳаракати билан бир қаторда, мазкур йўлдан фуқаролар ва пойтахт меҳмонларининг автомобил воситалари ҳамда юк ва жамият транспорти қатнайдиган йўл сифатида фойдаланилаётгани, бу йўлнинг мазкур участкасида меъёрдаги ҳаракатни ташкил этишни мушкуллаштираётгани қайд қилинди. Эстакада эса, ҳаракат шароитини яхшилаш ҳамда транспорт ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшади. Бундай эстакада Тожикистонда биринчи марта қуриляпти. Режа бўйича мазкур иншоот икки йил мобайнида қурилиб, фойдаланишга топширилади.

"Ховар" ТМАА.