20 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Швейцария "Гленкор" халқаро компанияси (Glencore International AG) бош директори Айван Глазенбергни қабул қилди.
Учрашувда "Гленкор" компаниясининг Тожикистондаги фаолияти ва унинг мамлакат йирик саноат корхоналари билан ҳамкорликлари муҳим дея тан олиниб,
ҳамкорликларни кенгайтириш учун ҳали-ҳануз амалга татбиқ этилмаган имкониятлар ва захиралар мавжудлиги қайд қилинди.
"Гленкор" халқаро компанияси 2007 йилдан бошлаб "Тожикистон алюминий компанияси" Давлат унитар корхонаси билан ҳамкорлик тўғрисида келишувга эга бўлиб, мамлакатимизнинг бу йирик саноат заводини глинозем ва дастлабки алюминий билан таъминлашга ҳисса қўшиб келмоқда.
Томонлар саноат корхоналари ишлаб чиқариш иқтидорини кўпайтириш ва Тожикистон иқтисодиётига сармоялар ҳажмини ошириш мақсадида ҳамкорликларни мустаҳкамлаш юзасидан батафсил фикр алмашдилар.
"Ховар" ТМАА.