СИЁСАТ

РЎДАКИЙ НОҲИЯСИ – МУСТАҚИЛ ЮРТИМИЗНИНГ ОБОД ГЎШАСИ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 17 Март 2016 Кӯришлар: 1847
Печат

 

rudaki15 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бир қатор иншоотлар очилишида иштирок этиш ҳамда аҳоли ижтимоий ҳаёти билан танишиш мақсадида Рўдакий ноҳиясига ташриф буюрди.

Ноҳияга кириш жойида Давлат бошлиғини ўзига хос илиқлик ва самимият билан кутиб олишди.

Бу Миллат пешвосининг яратувчан сиёсатини қўллаб-қувватлашнинг ёрқин ифодаси ҳисобланади.

Мамлакат Президентининг Рўдакий ноҳиясига иш сафари маданий-маиший, спорт-соғломлаштириш мажмуаси иншоотларида қурилиш ишларига тайёргарлик ҳолати билан танишишдан бошланиб, бу ерда савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари ҳам мавжуд.  

rudaki 1Давлат бошлиғи бу йирик мажмуа қурилиши ўрнида келгуси авлодга мактуб жойлаштирган ҳолда, қурилиш ишларини бошлаб берди.

Мамлакат Президенти матбуот хизматидан маълум қилишларича, мажмуадан 200 ўринли болалар боғчаси, 300 иш жойига эга тикувчилик корхонаси, 200 кишининг бир вақтда машғулот ўтказиши учун спорт зали ва 400 иш ўрнига эга савдо маркази жой олади.

Лойиҳа умумий қиймати 30 миллион сомонийни ташкил қилиб, қурилиш ишлари даврида 200 қурувчи ишга жалб этилади. Мазкур мажмуа фойдаланишга топширилганидан кейин, 3 минг киши доимий иш жойлари билан таъминланади. Мажмуа қурилиши ватанпарвар тадбиркор Зафарали Кабиров томонидан амалга оширилаётган бўлиб, икки йил мобайнида охирига етказилиши керак.

Замонавий лойиҳа "Селетехпроект" очиқ ҳиссадорлик жамияти томонидан тайёрланган ва қурилиш ишларини "Саманди Сомон" МЧЖ бажаради.

Лойиҳа билан танишув чоғида мамлакат Президенти тадбиркор ва қурувчиларни ишларни сифатли бажаришга даъват қилди. Давлат бошлиғи бу мажмуа шарқона меъморчилик унсурларидан фойдаланган ҳолда, замонавий тарзда қурилиши ва узоқ йиллар халққа хизмат қилиши зарурлигини қайд этди.

Мажмуа Сомониён шаҳарчаси ҳудудидаги умумий ҳажми 5 гектар майдонда бунёд этилади. Мажмуа ишга туширилганидан кейин суткасига 20 минг киши унинг хизматларидан фойдалана олади.

rudaki 2Рўдакий ноҳиясига иш сафари доирасида мамлакат Президенти Сомониён шаҳарчасининг Исмоил Сомоний кўчасида кўп қаватли турар жой биноси қурилишини ҳам бошлаб берди.

Бу 9 қаватли турар жой биноси 85та бир ва икки хонали квартиралардан иборат бўлиб, у  0,23 гектарлик собиқ икки қаватли бино ўрнида бунёд этилади.

Сўнгра мамлакат Президенти беш қаватли турар жой биносини фойдаланишга топширди. Бу бино 40та, жумладан, 19та бир хонали ва 21та икки хонали квартирага эга.

Таъкидлаш жоизки, бош режага биноан, шаҳарча марказида замонавий Маданият қасри ҳамда солиқ назорати, ЗАГС биноси, меҳмонхона, ресторан ва маъмурий бинолару маиший хизмат кўрсатишнинг турли иншоотлари қурилади.

Рўдакий ноҳияси марказида мамлакат Президенти саломатлик маркази фаолиятини бошлаб берди.

Маълум қилинишича, Рўдакий ноҳияси саломатлик маркази биноси беш қаватдан иборат  бўлиб, бир сменада 310 нафар беморни қабул қилишга мўлжалланган.

Бу ерда тиббиёт соҳасининг 300 нафардан зиёд мутахассиси доимий иш жойлари билан таъминланди.

Шундан кейин, мамлакат Президенти Чимтеппа қишлоқ жамоатининг Гулпарвар қишлоғига ташриф буюриб, "Саъдулло" деҳқон хўжалигининг фаолияти билан танишди.

Хўжалик иссиқхонаси олдида Давлат бошлиғи ноҳия деҳқонлари ютуқлари кўргазмасини томоша қилди.

Маълум бўлишича, мазкур хўжалик ихтиёрида 1,5 гектар ер бўлиб, 15 йилдан буён эртачи помидор, бодринг етиштириш билан шуғулланади.

"Ховар" ТМАА.