Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 17 Март 2016 Кӯришлар: 2250
Печат

 

soldatyБелгиланган муҳлатда ҳарбий хизматни ўтаган аскарларни захирага чиқариш ва Тожикистон Республикасининг 1989-1998 йилларда туғилган фуқароларини ҳарбий хизматга даъват этиш тўғрисида

Тожикистон Республикасининг "Мудофаа тўғрисида"ги қонуни 7-моддасига мувофиқ фармон бераман:

1. 2016 йилнинг апрел-май ойларида Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари, Миллий хавфсизлик давлат комитети чегара қўшинлари, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ички қўшинлари, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети қўшинлари ва Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги Жиноий жазони ўташ Бош бошқармаси Соқчилик бригадаси сафида белгиланган муддатда хизмат қилган ҳарбий хизматчилар захирага жўнатилсин.

2.  2016 йилнинг апрел-май ойларида Тожикистон Республикасининг 18 ёшга етган ҳамда чақирув ёшидан катта, хизматни ортга суриш ёки ундан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган эркак жинсли фуқаролари Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари, Миллий хавфсизлик давлат комитети чегара қўшинлари, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ички қўшинлари, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети фуқаролар мудофааси қўшинлари ва Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги Жиноий жазони ўташ Бош бошқармаси Соқчилик бригадаси сафига ҳарбий хизматга чақирилсин.

4.  Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, вилоятлар, Душанбе шаҳри, республика бўйсунишидаги шаҳру ноҳиялар чақирув комиссиялари раислари Чегара қўшинлари, Миллий гвардия ва махсус тайинланган қисмлардаги хизматнинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, хизматга чақирилувчиларни хавфсизлик ва ички ишлар органлари иштирокида саралашга вазифадор этилсинлар.

5.  Тожикистон Республикасининг 2000 йил, 29 ноябрдаги 30-рақамли "Умумий ҳарбий мажбуриятлар ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги қонуни 23-моддасида кўрсатилган ҳолатларни амалга татбиқ этиб, фуқароларнинг ҳарбий хизматга чақирилиш жараёнини ташкил қилишни шаҳар ва ноҳиялар раислари масъулият билан йўлга қўйсинлар.

6.  Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик  ишлари бўйича комитет, Телевидение ва радио эшиттириш комитети фуқароларни ҳарбий хизматга чақиришни ташкил этиш ва амалга оширишни кенг ёритиш, Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари сафида хизматни мамлакат ҳар бир фуқаросининг муқаддас бурчи сифатида тарғиб қилишга вазифадор этилсин.

7.  Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, вилоятлар, Душанбе шаҳри, республика бўйсунишидаги шаҳру ноҳиялар чақирув комиссиялари томонидан чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун тажрибали  мутахассис врачларни сафарбар этсин.

 

Тожикистон Республикаси

Президенти                                                  Эмомали Раҳмон.

Душанбе шаҳри, 15 март, 2016 йил. №649.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Сада япроқлари

 

- Ассалом!

- Вой…

- Қўрқма, Гавҳархон. Мени танимадингми, нима?

- Ие…Ҳикмат… Ҳикматжон… Сенмисан? Кечирасан, сени танимабман.

- Ёнингда ўтирсам, майлими?

Муфассал...

Босқон урилганда сачрайди учқун…

 

Босқон ҳар урилганда сачраётган учқунлар гуриллаб ёнаётган олов, алангада қизиб, қип-қизил чўғ тусини олаётган темирдан чиққан ёндираман, деяётган иссиққа қўшилиб, атрофни аёвсиз қиздиради. Юз-кўзидан тер шовиллаб қуйилаётган уста Ҳабибназар босқон ураётган невараси, қўлида ясаётган тешасига бот-бот кўз қирини ташлаб олиб, ишида давом этаётган ўғлига меҳр билан қарайди. Барибир ҳар икковининг танасида ҳам бобокалонлари – устазода

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2580648

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10210277
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
65
4079
65
10179764
107370
138877
10210277

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.137
Бугун: 26-10-2026 00:12:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015