СИЁСАТ

ПРЕЗИДЕНТ ЧЕН ГОПИННИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 03 Март 2016 Кӯришлар: 1705
Печат

 

ch gopin29 феврал куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хитой Халқ Республикасининг терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик масалалари бўйича махсус намояндаси Чен Гопинни ҳам қабул қилди.

Учрашувда Тожикистон ва Хитойнинг хавфсизлик соҳасида ҳамкорликларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

"Биз сизнинг мамлакатингизни Тожикистонни жамиятнинг турли соҳалари тараққиёти ва хавфсизликни таъминлашда қўллаб-қувватловчи ишончли шерик ва яхши қўшни ҳисоблаймиз",- деди суҳбат аввалида Тожикистон Республикаси Президенти.

Томонлар биргаликдаги ҳаракатлар ва яхши қўшничилик тарихий анъаналарига таянган ҳолда, икки мамлакат ва минтақада барқарорлик, хавфсизликни сақлаб қолишлари мумкинлигига умид билдирдилар.

Суҳбатдошлар, шунингдек, Афғонистондаги мушкул вазият, бу қўшни мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ҳаётни қайта тиклаш бўйича фикр алмашдилар.

Учрашувда ўзаро манфаатга эга бўлган бошқа масалалар юзасидан ҳам мазмунли суҳбат қурилди.

«Ховар» ТМАА.