СИЁСАТ

Фан Фэнхоэй Миллат пешвоси қабулида

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 03 Март 2016 Кӯришлар: 1865
Печат

 

fan fenxoey29 феврал куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хитой Халқ Республикаси Марказий ҳарбий кенгаши аъзоси, Хитой Халқ-озодлиги армияси Бирлашган штаби бошлиғи Фан Фэнхоэйни қабул қилди.

Учрашувда Тожикистон ва Хитойнинг кўп қиррали ҳамкорликларини  келгусида ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

"Тожикистон ва Хитой муносабатларини ҳарбий ва ҳарбий-техник, умуман, хавфсизлик соҳаларида мустаҳкамлаш масаласи мамлакатларимиз ҳамкорликлари муҳим мавзуси ҳисобланади",- дея қайд қилди учрашув аввалида Тожикистон Республикаси Президенти.

Икки мамлакатнинг стратегик шерикчилик характерига эга бўлган муносабатларидан қониқиш билдирган томонлар биргаликдаги ҳаракатлар туфайли бу муносабатлар узлуксиз ривожланиб бораверишига умид билдирдилар.

Учрашувда икки мамлакатнинг Тожикистонда малакали ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликлари, аввал эришилган шартномалар ижроси бўйича фикр алмашиниб, мамлакатимизнинг Афғонистон билан чегарасида хавфсизликни таъминлаш, замонавий дунёнинг терроризм, экстремизм ва наркотиклар ноқонуний обороти каби учта ёвузли хатарга қарши биргаликда курашда қўшни давлатнинг роли муҳим эканлиги қайд қилинди.

Бугун дунёдаги ўзгарувчан вазият, бошқа таҳдид ва хатарлар шароитида ҳар томонлама тайёр бўлишимиз кераклиги  таъкидланди. 

Дўстлик ва ўзаро тушуниш фазосида бўлиб ўтган учрашув чоғида томонлар, шунингдек, ҳамкорликнинг бошқа муҳим масалалари, минтақавий ва халқаро долзарб муаммолар ҳамда уларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилдилар.

«Ховар» ТМАА.