17 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Буюк Британия Халқаро тараққиёт давлат вазири Десмонд Свейнни қабул қилди.
Мулоқот чоғида Тожикистоннинг Буюк Британия билан дўстлигу ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
- «Айни пайтда Тожикистон ва Буюк Британия ўртасида устувор дўстлигу ўзаро тушуниш алоқалари ва фойдали ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, бу қониқиш боисидир»,- таъкидлади мамлакат Президенти суҳбат аввалида.
Суҳбатдошлар учрашув чоғида мамлакатларнинг келгусидаги ҳамкорликларини ривожлантиришга доир ўзаро фикр алмашар эканлар, қишлоқ хўжалиги ва суғориш соҳаси дастурлари, аҳоли ижтимоий ҳимояси ва иш билан таъминоти, қишлоқлар, хусусий сектор иқтисодини ривожлантириш, Тожикистон иқтисодиёти диверсификацияси ва янги иш жойлари ташкил этишни афзал йўналишлар қаторида қайд қилиб ўтишди.
Мулоқот чоғида томонлар парламент алоқаларини мустаҳкамлаш, икки мамлакат қонунчилик органлари ўртасида Дўстлик гуруҳини таъсис этиш, Буюк Британия олий таълим университетларида бир йиллик муайян сонли таълим дастурларини ташкил этиш ва маданий ҳамкорликларни ривожлантиришдан қониқиш билдирдилар.
Давлат бошлиғи Буюк Британия томонига CASA-1000 минтақавий лойиҳасини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ва бу мақсад учун 37 миллион Америка доллари ажратгани учун миннатдорчилик билдирди.
Минтақавий хавфсизлигу барқарорликни таъминлашга ёрдам, икки мамлакат ҳамкорлик муносабатларида Афғонистон муаммоларини ҳал этувчи йўлларни қамраб олиш суҳбатнинг муҳим мавзуларидан бири бўлди.
Суҳбат чоғида, чунончи, жаҳон иқтисодий-молиявий инқирози таъсири, Тожикистон иқтисодиётига хорижий сармояларни жалб этиш ва иккала томон учун фойдали бўлган бошқа масалалар муҳокама қилинди.
«Ховар» ТМАА.