СИЁСАТ

БМТ БОШ КОТИБИ ЎРИНБОСАРИ МАМЛАКАТИМИЗДА

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 12 Феврал 2016 Кӯришлар: 2029
Печат

 

bmt5 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Осиё ва Тинч океани мамлакатлари (ЭСКАТО) учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси Ижроия котиби Шамшод Ахтар хонимни қабул қилди.

Учрашувда Тожикистоннинг БМТ билан ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликлари масалалари муҳокама қилинди.

«Тожикистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барча тегишли тузилмалари, айниқса, БМТнинг Осиё ва Тинч океани мамлакатлари учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси билан самарали ҳамкорликларини фаол ва узлуксиз давом эттиради»,- деди суҳбат чоғида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон.

ЭСКАТОнинг Тожикистонда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишда сезиларли ҳиссасидан қониқиш изҳор қилинди.

Учрашувда  «Сув ҳаёт учун» 2005-2015 халқаро ўн йиллик амалиётлари ижроси бўйича Душанбе конференциясига якун ясаш, Мингйиллик Тараққиёт Мақсадларига эришишда Тожикистоннинг навбатдаги ташаббуси ҳамда  БМТнинг Душанбе шаҳрида Марказий Осиё иқтисодиёти учун Махсус дастури кенгашининг  10-мажлиси, Марказий Осиё ва денгизга чиқиш йўли бўлмаган мамлакатлар муаммоларини ҳал этиш йўлларини излаш масалалари бўйича мазмунли суҳбат қурилди.

Томонлар автомобил ва темир йўллари модернизацияси, қишлоқ хўжалиги тармоғи ва қишлоқ минтақалари, иқтисодиёт ва савдо, сармояларни ривожлантириш, янги иш жойлари яратиш, электр узатиш линиялари, газ қувурлари қурилиши, Марказий ва Жанубий Осиё келгусидаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун Тожикистон бой сув захираларидан фойдаланган ҳолда, минтақавий  гидроэнергетик лойиҳалар, жумладан, КАСА-1000 лойиҳаси амалга татбиқ этилиши муҳимлигини қайд қилишди.

Учрашувда суҳбатдошлар ўзаро манфаатга эга бўлган бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

«Ховар» ТМАА.