СИЁСАТ

Миллат пешвоси ҳузурида машварат

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 12 Феврал 2016 Кӯришлар: 849
Печат

 

prezident10 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик давлат комитети, Миллий гвардия, Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги, Наркотикларга қарши кураш агентлиги ва бошқа тегишли органлар раҳбарлари билан иш кенгаши ўтказди.

Минтақа ва жаҳондаги ташвишли вазият эътиборга олинар экан, Қуролли кучлар ва давлат чегараси ҳимояси доимий тайёргарлигини кучайтириш жиноятчилик, хусусан, терроризм ва экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси каби уюшган трансмиллий жиноятларга қарши курашни кучайтириш, коррупцион амаллар ва иқтисодий жиноятлар олдини олишга доир масалалар ҳар томонлама муҳокама қилинди.

Шахсий ҳайъат таълим-тарбияси ва ҳарбий қисмлар моддий-техник таъминоти, ҳарбий машқ ва машғулотларни самарали йўлга қўйиш ҳамда Қуролли кучлар раҳбарияти-ю қўмондонлари касбий маҳоратини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари: "Афғонистон Ислом Республикаси билан давлат чегараларини ишончли ҳимоялаш мамлакат тегишли тузилмаларидан ҳар доимгидан ҳам кўпроқ доимий тайёргарлик, ҳушёрлигу зийраклик ва юксак касбий маҳоратни талаб қилади",- деди.

Жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш ва экстремизмнинг тарқалиши олдини олиш йўлида аҳоли турли табақалари, жумладан, ўқитувчилар ва ўқувчилару студентлар, илму маданият аҳли, дин соҳаси ходимлари-ю олимлари, сиёсатчилару жамиятшунослар ва жамиятнинг бошқа фаоллари бехабар ёшлару ўсмирларнинг бу йўлга кириб кетишлари олдини олиш учун самарали ҳамкорликларни йўлга қўйишлари зарурлиги таъкидланди.

Иқтисодий ва коррупцион жиноятларга қарши курашни кучайтириш, бюджет маблағлари ҳамда моддий-техник воситалардан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланишга доир масъул шахслар олдига аниқ вазифалар қўйилди.

"Ховар" ТМАА. 

Joomla блог