СИЁСАТ

ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 01 Октябр 2015 Кӯришлар: 1559
Печат

 

mukofot 125 сентябр куни Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Қуролли кучлари олий бош қўмондони Эмомали Раҳмоннинг Қуролли кучлар ва ҳуқуқ муҳофазаси органлари ҳарбий қисм ва бўлинмалари офицерлари-ю аскарлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тожикистон Миллий гвардияси ҳудудида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон террорчилик гуруҳига қарши махсус амалиёт чоғида қаҳрамонлик ва ватанпарварликнинг юксак туйғу эканлигини кўрсатган 120 нафар ҳарбий хизматчи,

мамлакат қуролли тузилмалари ходимлари, давлат хизматчилари ва фуқароларга муносиб хизматлари учун давлат ва  пул мукофотларини топширди.  

Тожикистон Республикаси Президенти фармонида бу жасур ўғлонлар Тожикистон Республикаси фуқаролари конституцион ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашда жасорат ва фидокорликлари, жамият тартиботи муҳофазаси учун давлат мукофотлари билан тақдирланаётгани айтилган.

Энг аввало, Миллий хавфсизлик давлат комитети «Алфа» махсус топшириқни бажарувчи қисмининг ҳарбий амалиёт чоғида ҳалок бўлган собиқ командири Рустам Амакиевга I даражали Спитамен ордени ва генерал-майор ҳарбий унвони берилди.  

Шунингдек, Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари Абдураҳмон Аламшозода ва Миллий хавфсизлик давлат комитети раиси биринчи ўринбосари Мансуржон Умаровларга ҳам I даражали Спитамен орденлари берилди.

Бир қатор ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ муҳофазаси органлари ходимлари, давлат хизматчилари ва бошқа фуқаролар II даражали Спитамен, II даражали Шараф орденлари, Жасорат медаллари ва Тожикистон Республикаси фахрий ёрлиқларига сазовор бўлдилар.

Бундан ташқари, махсус амалиёт чоғида ҳалок бўлган ҳуқуқ муҳофазаси органлари 14 нафар ходими оилалари ва яқинларига моддий-маънавий ёрдам кўрсатилди.

mukofotМукофотланганлар орасида ҳуқуқ муҳофазаси органларига террорчиларни қўлга олиш ва йўқ қилишда фаол ёрдам кўрсатган Ваҳдат шаҳри Ромит дарасининг 8 нафар фуқароси ҳам бор эди.

Давлат мукофотлари топшириш маросимидан сўнг, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон иштирокчилар олдида сўзга чиқиб, бу йиғилиш жорий йилнинг 4-16 сентябр кунлари давомида давлат ва тожик халқи хиёнатчилари ҳамда душманларини қўлга олиш ва йўқ қилиш бўйича ўтказилган махсус амалиётлар якунига бағишланганини қайд қилди.

Давлат бошлиғи мамлакат Қуролли кучлари шахсий таркиби жасорати ва мардлиги ҳамда мамлакат тинчликсевар халқининг ёрдами билан хиётнатчилар ва улар хорижий ҳомийларининг ёвуз ниятларини бартараф этишнинг уддасидан чиқилганини таъкидлади. Ватан хоинларининг хиёнаткорона режалари яна бир бор йўққа чиқди.

Давлат бошлиғи чиқишида шахсан ўзи ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати номидан махсус амалиёт чоғида жасорат, мардлик, фидокорлик ва садоқат кўрсатган барча ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ муҳофазаси органлари ходимлари ва мамлакат фуқароларига яна бир марта миннатдорчилик билдириб, мазкур амалиёт чоғида жонларини қурбон қилган ходимлар оилалари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор қилди.

Мамлакат Президенти мазкур террорчилик гуруҳи тез фурсатда йўқ қилинганидан қониқиш билдириб, қуролли тузилмалар ва ҳуқуқ муҳофазаси органларининг касбий тайёргарликлари даражасига юқори баҳо берди.

Мамлакат Қуролли кучлари, ҳуқуқ муҳофазаси органлари барча қисмлари давлат, миллат манфаати, жамият тинчлиги ва барқарорлиги йўлида ҳар доим юқори ҳарбий тайёргарлик, жасорат ва мардликларини намойиш этишларига ишонч билдирилди.

mukofot 2Тақдирлаш маросими 5 минг нафар ҳарбий хизматчи ва ҳуқуқ муҳофазаси органлари ходимлари иштирокидаги ҳарбий қисмлар сафи ўтиши билан ниҳоясига етди.

«Ховар» ТМАА.

Joomla блог