СИЁСАТ

БАЙРАМ ИНШООТЛАРИДА

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 10 Сентябр 2015 Кӯришлар: 1413
Печат

      yangi korxonalar 7 сентябр куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон бир қатор юбилей иншоотларини фойдаланишга топшириш ҳамда айримлари қурилишини расмий бошлаб бериш маросимларида қатнашди.

Душанбе шаҳри марказида жойлашган мазкур иншоот 1937 квадрат метр майдонни эгаллайди ва тўққиз қаватли бўлади.

 

Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати Ҳукумат иншоотлари қурилиши бўйича маъмурияти қурилиш буюртмачиси ҳисобланади.

Давлат бошлиғи қурувчиларга бинони бир йил давомида, яъни мамлакат Давлат мустақиллиги 25 йиллигигача  сифатли қилиб бунёд этиш топшириғини берди.

Лойиҳавий ҳужжатга мувофиқ, қурилиш маблағи 43 миллион 850 минг сомонийни ташкил қилади.

Лойиҳа билан танишув чоғида мамлакат Президентига Консуллик бошқармаси биноси миллий меъморчилик анъаналари асосида қурилиб, манзарали тошлар билан безатилиши маълум қилинди.

Бинонинг турли қаватларидан бўлимлар, бошқармалар иш кабинетлари, 110 ўринли мажлислар зали, кутубхона, таълим синфхоналари жой олади.

Бино иситиш ва ҳавони тозалаш замонавий тизими билан жиҳозлантирилади.

Ишлаш учун энг замонавий шароитлар яратилган кенг иш кабинетларидан ташқари, ертўлада хизмат автомобилларини қўйиш жойи, омбор биноси, электр подстанцияси ва бошқа техник бинолар жойлашади.

Биринчи қаватдан 134 ўринли меҳмонлар, мижозларни қабул қилиш учун кабинетлар ҳамда визалар бериш учун 8 та кабинет ўрин олади.

«Ховар» ТМАА.

Joomla блог