СИЁСАТ

МУҲТАРАМ ЖАНОБИ ОЛИЙ, БИЗ СИЗДАН МИННАТДОРМИЗ!

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 24 Июл 2015 Кӯришлар: 852
Печат

 

rahmonҲурматли Жаноби олийлари!

Биз, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти аҳолиси мамлакатнинг бу минтақасини ҳар томонлама ривожлантириш йўлидаги қўллаб-қувватлашингиз ва ғамхўрликларингиздан миннатдор бўлиб, бугун ободу озод Ватанда ва тинчлигу хотиржамлик фазосида турмуш кечираётганимиздан шукрона қиламиз.

Сел келиши натижасида Ғунд дарёси оқими қуйи қисмида жойлашган Шуғнон ноҳиясининг Барсем, Колхозобод ва Бердибекобод қишлоқлари, Хоруғ шаҳри халқи бошига тушган оғир кунларида  вилоятнинг барча фуқароси азиз Тожикистон истиқлолияти устуворлиги, Миллий бирлик, тожик халқию Тожикистон давлати дўстлиги қудратининг буюклиги гувоҳи бўлди. Бу Сизнинг доно ва узоқни кўзлаб  юритаётган сиёсатингиз туфайли қўлга киритилган.

Табиий офат юз берган дастлабки лаҳзаданоқ Сизнинг топшириғингиз билан мамлакат Бош вазири, муҳтарам Қоҳир Расулзода бошчилигидаги Тожикистон Республикаси Ҳукумати иш гуруҳи ва республика бошқа вазирлигу идоралари масъул ходимлари ҳодиса жойига етиб келиб, одамларга тасалли бердилар, уларнинг яхши ва ёрқин келажакка нисбатан ишончини оширдилар.

Сизнинг топшириғингиз билан мамлакат Ҳукумати ишчи гуруҳининг табиий офатдан зарар кўрганлар ҳолидан хабар олиши, улар учун вақтинчалик чодир шаҳарчасини ташкил этиш, халқни озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон билан таъминлаш, зарар кўрганлар учун барча зарур инфратузилмалари билан янги истиқомат шаҳарчасини бунёд этиш мақсадида тезлик билан жой танлаш бизнинг мустақил мамлакатимизда ҳар бир фуқарони муносиб ҳаёт тарзи билан таъминлаш учун амалий тадбирлар ижро этилаётганидан гувоҳлик беради.

Ҳурматли Жаноби олийлари!

Шуғнон ноҳиясининг зарар кўрган барча халқи ва умуман, вилоят барча фуқароси тоғли минтақа тараққиёти йўлидаги ёрдамингизни ҳис этиб, бундан жуда миннатдордирлар. Ва Сизни халқни тўғри йўлдан адаштириб, жамият тинчлигу осойишталигига путур етказишни ният қилган шахслар ва алоҳида гуруҳларнинг иғвою фитналарига учмасдан, Сизнинг яратувчанлик сиёсатингизни қўллаб-қувватлаган ҳолда, яратувчанлик ишларини бажариш ва Тожикистоннинг яна бир минтақаси ободончилигига ҳисса қўшишга ишонтиришади.

Бадахшоннинг ҳар бир соғлом ақлли ва хайрихоҳ халқи оқилу доно, хушхулқу яхши хислатли ва раҳмдилу ғамхўр Давлат бошлиғига эга бўлганликларидан фахрланишади. Сабр-тоқатли халқимиз ҳар доимгидек тақдирнинг бу синовини Сизнинг доною хайрихоҳлигингиз остида енгиб ўтишларига ишончимиз комил.

Шу сабабли, Бадахшоннинг имонли ва миннатдор халқи аввалги ва ҳозирги ғамхўрликларингиз учун Сизга эҳтиром туйғуси ва чексиз миннатдорчилик билдиради ҳамда Худога дуо қилиб, ҳамиша бизнинг сарваримиз ва раҳнамомиз бўлиб қолишингизни сўрайди.

«Ховар» ТМАА. 

Joomla блог