СИЁСАТ

ЯНГИ КАДРЛАР ТАЙИНЛАНДИ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 22 Январ 2015 Кӯришлар: 1818
Печат

 

tainot21 январ куни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Ички ишлар, шунингдек, Мудофаа вазирлиги ва Миллий Хавфсизлик давлат комитети вазифаларига тайинланган янги кадрларни суҳбат учун ўз ҳузурига чорлади.

Давлат бошлиғи минтақа ва жаҳондаги бугунги вазият, терроризм ва экстремизм ҳамда бошқа замонавий таҳдидларнинг ошиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, уларни ёш ва иқтидорли кадрлар тайёрлаш, ҳарбий қисмлар ходимлари доимий касбий тайёргарликларини ошириш, умуман, давлату миллат манфаатларига виждонан ва ҳалол меҳнат қилишга даъват этди.

Файзали Шарифзода Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи ва Аҳлиддин Мажидов Мудофаа вазирлиги Ҳарбий институти бошлиғи,  Баҳром Шарифзода Ички ишлар вазирлигининг Хатлон вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани таъкидланди.

Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлиги Милиция коллежи ва Мудофаа вазирлиги Ҳарбий лицейи раҳбарлари, мазкур вазирликлар бир қатор тузилмалари бошлиқлари, ҳарбий қисмлар ва Миллий Хавфсизлик давлат комитетининг Чегараолди қўшинлари бош бошқармаси Хоруғ шаҳри чегара отряди бошлиғи алмаштирилди.

Таъкидлаш жоизки, масъул вазифаларга тайинланган кадрларнинг аксарияти ёш ва тажрибали мутахассислар ҳамда республика ва хорижий мамлакатлар олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчилари ҳисобланади.

«Ховар» ТМАА.