СИЁСАТ

МАМЛАКАТ ҲУКУМАТИ НАВБАТДАГИ МАЖЛИСИ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Май 2014 Кӯришлар: 2001
Печат

МАМЛАКАТ  ҲУКУМАТИ НАВБАТДАГИ  МАЖЛИСИЯқинда Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси Эмомали Раҳмон раҳбарлигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бӯлиб ӯтди.

Мажлис бошида кадрлар масаласи кӯриб чиқилди, унда Ички ишлар вазирлиги ва «Амонатбонк» Давлат омонат банки бошқармаси коллегиялари таркиби тасдиқланди.

Сӯнгра мавжуд ерлар, уларнинг гуруҳлари, турлари ва республика ердан фойдаланувчилари бӯйича тақсимлашнинг 2014 йил 1 январигача бӯлган ҳолати ҳақида ҳисобот тингланди. Тожикистон ҳудудида 14 миллион 255,4 минг гектар ер мавжудлиги, шундан 750 минг гектари суғориладиган ерлар эканлиги таъкидлаб ӯтилди. Сӯнгги йилда суғориладиган ерлар ҳажми 339 гектарга ошди. Шу билан бирга, суғориладиган экин майдонлари ҳажми 3095 гектарга камайди, кӯп йиллик суғориладиган боғлар майдонлари эса, 4110 гектарга кӯпайди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон масъул шахсларга 15 минг гектар бӯз ерларни қишлоқ хӯжалиги оборотига қайтариш ва суғориш орқали янги экин майдонларини кенгайтириш бӯйича аниқ топшириқлар берди.

Ёшларни ҳарбий хизматга чақириш бӯйича мамлакат Бош вазири ӯринбосари Марҳабо Жабборий раҳбарлигида комиссия тасдиқланди. Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон масъул шахсларга яна бир бор ёшларни ҳарбий хизматга чақиришнинг ноқонуний усулларини тӯлиқ бартараф этишни буюрди. Ҳарбий хизматга чақиришни сифатли ӯтказиш мақсадида ёшлар орасида тарғибот ишларидан кенг фойдаланиш, ватанпарварлик ва масъулиятлилик ҳиссини тарбиялаш зарурлиги таъкидланди.

«Оператив-қидирув фаолият тӯғрисида», «Тожикистон Республикаси Ҳарбий кучлари тӯғрисида»ги қонунлар, Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тӯғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига ӯзгартиш ва қӯшимчалар киритиш тӯғрисидаги қонунлар лойиҳаси маъқулланиб, Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Намояндалар мажлисига кӯриб чиқиш учун тавсия этилди.

Тожикистон Республикаси Қишлоқ хӯжалиги комплекси инновацион ривожланиши концепцияси тасдиқланди. Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон ушбу концепцияни муҳим, бугунги кун талабларига жавоб берувчи ҳужжат, деб атади ва масъул шахсларни уни самарали амалга татбиқ этиш, жумладан, қишлоқ хӯжалиги замонавий илмий-техник ютуқларидан кенг фойдаланишга ҳидоят қилди.                        

Шунингдек, бир қатор вазирлик ва идоралар янги структуралари ва мавқелари тасдиқланди.

Сарбанд шаҳри давлат ҳокимияти ижроия органига эса эҳтиёжманд аҳоли турар-жойлари қурилишига тақсимлаб бериш учун 60 гектар ер ажратилди.

Мажлис сӯнгида Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон баҳорги экин-тикин ишларини тезлаштириш, кӯчатлар ӯтқазиш, фавқулодда табиий офатлар олдини олишга тайёргарлик кӯриш, шунингдек, Тоғли Бадахшон Мухтор вилояти Ванж ноҳиясида Тожикистон ва Афғонистон ӯртасидаги назорат-пропуск пункти ва чегараолди бозори очилишига оид топшириқ ҳамда кӯрсатмалар берди.

Бундан ташқари, Оналар куни, Халқаро Наврӯз байрамини муносиб кутиб олиш топширилди, бюджет маблағлари ва давлат мулкидан тежамкорлик билан фойдаланиш бӯйича самарали чора-тадбирлар қӯллаш зарурлиги таъкидланди.

 

Бу тӯғрида ТР Президенти Матбуот

хизматидан «Ховар» ТМААга хабар берилди