СИЁСАТ

Миллат пешвосининг пойтахт маданият-истироҳат боғларига ташрифи

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 10 Апрел 2020 Кӯришлар: 376
Печат

 

bog 20206 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали пойтахтнинг маданият-истироҳат боғларида гулу дарахтлар униб-ўсиши билан танишишди.

Боғларга ташрифи чоғида Давлат бошлиғи гуллар ва нодир манзарали дарахтлар парвариши ҳолати билан танишиб, истироҳат муассасаларининг

масъулларига уларни тоза-ю озода сақлаш борасида кўрсатмалар берди.

Барчага маълумки, бир неча кун илгари мамлакат бўйлаб «Лола гули сайри» республика танлови якунланди ҳамда энг яхши гулзор, энг яхши маданият-истироҳат боғи ва энг яхши гуллар композицияси номинацияларида энг яхшилар аниқланди.

Гуллар энг яхши композицияси йўналишида пойтахтни ободонлаштиришу кўкаламзорлаштиришга муносиб ҳиссаси учун Аҳмад Дониш боғи давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органининг Раҳматномасига сазовор бўлди.

Боғ фусункорлигини ошириш мақсадида ушбу муассаса ходимлари томонидан қарийб бир миллион дона лола гули ўтқазилди.

«Лола гули сайри» танловида энг яхши гуллар композицияси йўналишида устод Рўдакий номидаги боғ иккинчи ва Куруши Кабир боғи учинчи ўринни эгаллади.

Давлат бошлиғи Куруши Кабир номидаги боғда ҳам гуллар парвариши билан танишиб, ушбу боғ муассиси бўлган Давлат моддий захиралар агентлиги раҳбариятига бундан кейин ҳам боғни тоза-ю озода сақлаш ҳамда фуқаролар учун истироҳатнинг қулай имкониятларини яратиш учун кўрсатмалар берди.

Ушбу танловда энг яхши маданият-истироҳат боғи йўналишида «Абулқосим Фирдавсий номидаги маданият-истироҳат боғи» давлат муассасаси ҳамда «Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати Меҳмонхоналар мажмуи» давлат муассасасининг «Тожикистон марказий ботаника боғи» давлат илмий муассасаси фахрли ўринлар ва давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органининг дипломини қўлга киритишди.

Эрам боғида ҳам Давлат бошлиғи ва Душанбе шаҳри раиси боғда етиштирилаётган гулларни кўздан кечиришди.

Бу ерда мамлакат Президенти «Тожикистон» телевидениесининг маданият-истироҳат дастурлари идораси ходимлари томонидан Эрам боғининг гўзал мавзеларидан бирида суратга олинаётган лола гули базми дастурининг бевосита иштирокчисига айланди.

Сотим Улуғзода номидаги Тожикистон Давлат тиллар институти талабалари бўлган дастур иштирокчилари – ёшлар Миллат пешвоси ҳузурида лола ва диёримиз табиати гўзалликлари васфида шеърлар ўқишди.

Давлат бошлиғи суҳбат чоғида ёшларга билим ўрганиш, замонавий илмларни ўзлаштириш ва тил ўрганиш борасида кўрсатмалар берди.

«Ховар» ТМАА.

**

«Лола сайли» - гўзаллик ва кўркамлик байрами

lolaМустақил Тожикистонимизда кейинги йиллар халқаро Наврўз байрами арафасида «Лола сайли» тадбирини ўтказиш анъана тусига кириб бормоқда. Бу оммавий сайллар Тожикистон Республикаси Президентининг амрига мувофиқ республика бўйлаб ўтказилаётган Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тадбирлар сирасига кириб, халқимизнинг гўзаллик, нафосат ҳамда ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришга хизмат қилиши турган гап.

Яқинда Суғд вилоятининг Хўжанд шаҳрида Абу Маҳмуд Хўжандий боғининг тантанали очилиш маросими якунлангач, шу ерда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида “Лола сайли” республика гуллар танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу нафосат танловини ўтказишдан кўзланган мақсад, энг аввало, мамлакат аҳолисининг маърифати, маданияти ва дунёқарашини юксалтириш, инсонлар қалбида гўзалликка ошуфталик ҳиссини уйғотиш, ҳар бир уй, кўча, маҳалла, қишлоқ, ноҳия, шаҳар, вилоят ва республикани обод ва кўркам қилишдан иборатдир.

Шу муносабат билан Абу Маҳмуд Хўжандий боғи ҳудудига 300 минг туп лола ўтқазилди. Силлер, доллар, паллада, калгари, фабио, палушел ва пичполсон каби голланд гуллари оиласига кирувчи 34 турдаги тароватбахш гуллар боғнинг кўркига кўрк қўшган.

Янги боғ манзараларини янада бойитиш учун ўтқазилган 10 турдаги 270 минг дона гул, жумладан, петуния, маржонгул, бахмалгул, вербина ва бошқалар Абу Маҳмуд Хўжандий боғига зийнат бағишлаган.

Шунингдек, Хатлон вилояти маъмурий маркази – Бохтар шаҳрида давлат ҳокимияти вилоят ижроия органи раҳбарияти иштирокида “Лола гули сайли” танловининг вилоят миқёсидаги босқичи бўлиб ўтди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 27 мартигача Хатлон вилояти шаҳру ноҳияларида 794 минг 597 туп сояли дарахтлар кўчати, шунингдек, қарийб 10 миллион туп гул кўчатлари, жумладан, 2 миллион 663 минг 655 дона лола, бир миллион 229 минг 985 туп атиргул ва қарийб олти миллион туп бошқа турдаги гул кўчатлари экилган.

Ўтган ҳафтанинг шанба куни мамлакатимиз пойтахти – Душанбе шаҳрининг С. Айний номли маданият ва истироҳат боғида «Лола сайли» танлови тантанали равишда якунланди. Мазкур тадбирда давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи масъуллари иштирок этишиб, ғолиблар аниқланди ва уларга мукофотлар топширилди.

Пойтахтда «Лола сайли» ўтказилишига тайёргарлик доирасида кўчат ўтқазиш мавсумида маданият ва истироҳат боғлари, шаҳарча ва маҳаллалар, кўча ва хиёбонлар ҳамда ташкилоту корхоналар ҳовлиларида 113,3 минг туп дарахт ва бута, 11,4 миллион туп мавсумий ва кўп йиллик гул кўчатлари ўтқазилиб, 235,4 минг квадрат метр майдонда майсазор бунёд этилди. Шунингдек, 2018 йилнинг кузи ва 2019 йилнинг баҳор фаслида Душанбе шаҳрида хориждан келтирилган 7218 туп манзарали ва соя берадиган нодир дарахтлар кўчат қилинганди. Душанбе шаҳри раисининг қарорига биноан, «Лола сайли» танлови ҳам пойтахтда ободончилик ва бунёдкорлик ишларини ривожлантириш мақсадида юксак савияда ташкил этилди.

Танлов натижаларига кўра, «Энг яхши боғ» номинацияси бўйича биринчи ўринни Исмоил Сомоний ноҳиясида жойлашган Аҳмад Дониш боғи, «Энг яхши гул ўтқазилган йўлак» номинацияси бўйича биринчи ўрин Давлат цирки биноси ёнидаги йўлак, «Энг яхши кўча» номинацияси бўйича биринчи ўрин Шоҳмансур ноҳиясининг Аҳмад Дониш кўчаси ва «Энг яхши гулпарвар» номинацияси бўйича биринчи ўрин Азиза Раҳматоваларга берилди.

Танловда биринчи ўринга сазовор бўлганлар шаҳар ҳокимиятининг 1-даражали дипломи ва 10 минг сомоний маблағ билан тақдирланишди. Шунингдек, иккинчи ва учинчи ўринлар ҳам аниқланиб, улар ҳам дипломлар ва пул мукофотлари билан сарфароз этилди.

Тадбирда халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари намойиши йўлга қўйилди. Санъаткорларнинг чиқиши эса, тадбир қатнашчиларининг руҳиятини кўтарганлиги табиий.

 

Ўз мухбир.

Joomla блог