СИЁСАТ

Миллат пешвосининг Падамжа Хандевал хоним билан мулоқоти

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 14 Март 2019 Кӯришлар: 230
Печат

 

uchrashuv 201912 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Халқаро валюта фонди делегацияси раҳбари Падамжа Хандевал хонимни қабул қилди.

Мулоқот чоғида Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Фонд ўртасида "Кенг қарз бериш механизми" доирасида келгусидаги дастур бўйича икки

томонлама молиявий ҳамкорликларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Тожикистон ва Халқаро валюта фондининг ҳамкорликларини ижобий баҳолашиб, тараққиёт шериклари, жумладан, Халқаро валюта фонди билан ислоҳотлар татбиқи ва фойдали ҳамкорликлар натижасида, сўнгги йилларда Тожикистондаги тадбиркорлигу сармоячилик фазоси яхшиланиб, хорижий сармояларни жалб этиш учун барча зарурий асослар яратилганини зикр этишди.

Узоқ муддатли тараққиёт стратегияси доирасида мамлакат Ҳукуматининг тўртта стратегик мақсад, яъни энергетик мустақилликка эришиш, коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш, озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоялаш ва мамлакатни тез суръатда саноатлаштиришга эришиш учун азму ҳаракатлари иқтисодий, ижтимоий масалаларни ҳал этиш ва иш ўринлари ташкил этишга ҳисса қўшиши зикр қилинди.

Тожикистон Ҳукумати давлат бюджети, ижтимоий соҳалар, энергетик ва транспорт инфратузилмаларини қўллаб-қувватлаш йўли билан миллий иқтисодга ташқи омилларнинг салбий таъсирини камайтириш учун мамлакат тараққиёти стратегик истиқболлари доирасида тараққиёт бўйича шериклар билан ҳамкорликларни мустаҳкамлаш учун жиддий ҳаракат қилиши қайд этилди.

"Ховар" ТМАА.

Joomla блог