14 ноябр куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон "Роғун" гидроэлектростанцияси биринчи агрегати фаолият бошлаши муносабати билан ор-номус майдонининг 100 нафардан зиёд турли касб мутахассисларига давлат мукофотлари топширди.
Дастлаб мамлакат Президенти иштирокчиларни ушбу муҳим тарихий
воқеа - "Роғун" ГЭСи биринчи агрегати ишга туширилиши муносабати билан табриклади.
Давлат мукофотлари топшириш маросимида оддий ишчилардан бошлаб, экскаваторчилар, монтажчилару ҳайдовчилар, туннел қазувчилару пайвандчилар, пармачилару электрчилар, дурадгорлару муҳандислар ва қурилиш компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Тожикистон Республикаси Президентининг ""Роғун" ГЭСи қурилишида юксак ишлаб чиқариш ютуқлари, самарали фаолият ва муносиб ҳиссалари учун "Роғун" ГЭСи қурувчиларини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони билан 2 киши II даражали "Шараф" ордени, 53 киши "Муносиб хизматлари учун" медали ва 48 киши "Тожикистон Республикаси ифтихорномаси" билан мукофотланди.
Мамлакат Президенти давлат мукофотларини топшириш чоғида, "Роғун" ГЭСи ОҲЖнинг ишчилари ҳамда қурилиш ишларида фаол иштирок этган ўнлаб масъулияти чекланган жамиятлар ходимларининг муносиб хизматларини алоҳида зикр этиб ўтди.
Миллат пешвоси "Роғун" ГЭСи қурилишида самарали фаолият юритгани учун давлат олий мукофотлари билан қадрланган шахсларни яна бир марта табриклаб, уларга саломатлик ва ишларида муваффақиятлар тилади.
"Ховар" ТМАА.