СИЁСАТ

Тараққиёт бўйича миллий кенгаш мажлиси

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 06 Июл 2018 Кӯришлар: 1755
Печат

 

majlis 20183 июл куни Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг шаҳардаги қароргоҳида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Тараққиёт бўйича миллий кенгаш Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Тараққиёт бўйича миллий кенгаш мажлиси бўлиб ўтди. Унда Тараққиёт бўйича миллий кенгаш аъзолари, Тараққиёт бўйича

шериклар координацион кенгаши, республика тегишли вазирлик ва идоралари, нодавлат ва халқаро ташкилотлар намояндалари иштирок этишди.

Мажлис кун тартиби битта масала – «Тожикистон Республикасининг 2030 йилгача давр учун миллий тараққиёт стратегияси ва Тожикистон Республикасининг 2016-2020 йиллар учун ўрта муддатли тараққиёт дастурининг Устувор тараққиёт мақсадлари доирасидаги масалаларини амалга ошириш жараёни оралиғидаги натижалари тўғрисидаги миллий ҳисобот»дан иборат эди.

Мажлисни очган мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакатнинг узоқ муддатли тараққиётининг асосий  йўналишлари маориф, соғлиқни сақлаш, ишга жойлаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва сифатли маҳсулотлардан фойдаланиш, энергетик мустақиллик, коммуникацион тўсиқдан чиқиш, мамлакатни транзит давлатга айлантириш, коррупцион ҳолатларга қарши курашиш, самарали бошқарув, экологияни ҳимоялаш ва демографик жараёнларни бошқаришни қамраб олишини қайд қилди. 

Мамлакат аҳолиси ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтириш Тожикистоннинг узоқ муддатли тараққиёт дастурининг олий мақсади ҳисобланади.

«Тожикистон Республикасининг 2030 йилгача давр учун миллий тараққиёт стратегияси ва Тожикистон Республикасининг 2016-2020 йиллар учун ўрта муддатли тараққиёт дастурининг Устувор тараққиёт мақсадлари доирасидаги масалаларини амалга ошириш жараёни оралиғидаги натижалари тўғрисидаги миллий ҳисобот» бўйича мажлис кун тартиби доирасида  мамлакат Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Неъматулло Ҳикматуллозоданинг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, мажлис кун тартибидаги масалалар муҳокамасида БМТнинг Тожикистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Пратибха Меҳта, Тарақққиёт бўйича шериклар координацион кенгаши раиси, Бутунжаҳон банкининг Тожикистондаги идораси раиси Ян-Петер Олтерз, Европа Иттифоқининг Тожикистон Республикасидаги элчиси Ҳидайет Бишчевичлар иштирок этишиб, Тожикистон Республикаси Ҳукумати фаолиятидаги макроиқтисодий вазиятни меъёрлаштириш ва тараққиётни таъминлаш бўйича сезиларли илгарилашларни эътироф этишди.

 

«Ховар» ТМАА.