30 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрининг Низомий Ганжавий кўчасида тамал тошини қўйиш билан Имоми Аъзам - Абуҳанифа Нўъмон ибн Собит номидаги Тожикистон Ислом институтининг янги иншоотини бунёд этилишини расман бошлаб берди.
Тожикистон Ислом институтининг янги иншооти бир сменада 1500 нафар
студент таълим олиши учун назарда тутилган бўлиб, мамлакат Ҳукумати томонидан 136 миллион сомоний маблағга қарийб 3 гектар майдонда бунёд этилади.
Бу олий таълим муассасасининг асосий биноси 5та етти қаватли қисмдан иборат бўлиб, унинг лойиҳаси меъморчилигу шаҳар қурилиши меъёрлари доирасида замонавий тарзда ишлаб чиқилган.
Лойиҳага биноан, иншоотнинг уч қисмини, асосан, таълим ва маъмурий бинолар, қолган икки қисмини замонавий ётоқхоналар, спорт зали, ошхона, мажлислар зали ва кутубхона ташкил қилади.
Лойиҳа билан танишув чоғида, Давлат бошлиғига ётоқхона 1500, ошхона 490, спорт зали 260 ўринли ва мажлислар зали 550 ўринли қурилиши борасида хабар берилди. Анъанавий ва электрон кутубхона қурилиши ҳам режалаштирилган.
Шунингдек, бу ерда икки қаватли бино, универсал спорт майдончаси, фаввора ва айвонларга эга дам олиш жойи, машиналарни қўйиш жойи ва бошқа ёрдамчи бинолар қурилади.
Мамлакат Президенти қурилиш ишлари масъулларига мазкур институтнинг таълимий ва ёрдамчи иншоотини юқори сифатда ва лойиҳа талабларига мувофиқ тарзда қуриш учун зарур тадбирларни қабул қилиш борасида кўрсатма берди.
Эслатиб ўтамиз, Имоми Аъзам - Абуҳанифа Нўъмон ибн Собит номидаги Тожикистон Ислом институтининг янги биноси, айни замонда, қурилиши давом этаётган "Катта масжид" ёнида бунёд этилади.
«Ховар» ТМАА.
**
ЯНГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БУНЁДИ
30 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали пойтахтнинг Исмоил Сомоний ноҳияси Маҳмадулло Холов кўчасида "Муҳаббат Маҳмудова номидаги 53-гимназия давлат муассасаси ҳудудида бир сменада 1200 нафар ўқувчи учун мўлжалланган таълим биноси бунёди" лойиҳаси билан танишиб, ҳар бири 1200 ўринга эга бўлган иккита таълим муассасаси қурилиши ишлари бошланишига асос тошини қўйишди.
53-гимназия давлат муассасаси 6та 4 қаватли бино, 50 синфхона, жумладан, 4та лингафон, 4та компютер синфхоналари, физика, химия, география, биология фанлари лабораторияси, мусиқа, хореография, техник чизмачилик, ҳарбий тайёргарлик, меҳнат таълими синфхоналари, матолар ва ёғочга ишлов бериш устахоналари, 190 ўринли спорт залидан иборат бўлади. Шунингдек, раҳбарият ва ўқитувчилар учун замонавий иш кабинетлари бунёд этилади.
Муассасада дўхтирлар, руҳшунослар ҳужралари, электрон кутубхона, мутолаа зали, 560 ўринли мажлислар зали, бошланғич синфлар учун 255 ва юқори синфлар учун 145 ўринли ошхона, дўконлар, ёрдамчи ва техник ҳужралар мавжуд.
53-гимназия давлат муассасаси ёнида Миллат пешвоси кўрсатмаси билан бунёд этиладиган янги ўрта умумтаълим муассасаси бир сменада 1200 ўринга мўлжалланган.
Бу янги таълим муассасаси ҳам тўрт қаватдан иборат бўлиб, унда Исмоил Сомоний ноҳияси аҳолиси фарзандларини таҳсил билан қамраб олиш учун барча замонавий шароитлар инобатга олинади.
Таълим муассасалари қурилиши лойиҳаси билан танишув чоғида, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раисига қурилиш ишларини назорат этиш ва қурувчиларга ишларни сифатли бажариш бўйича кўрсатмалар берди.
"Ховар" ТМАА.