21 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон республика Бош вазири, Ҳукумат аъзолари ва давлатнинг бир қатор тузилмалари раҳбарлари билан иш кенгаши ўтказди.
Кенгашда қонунлар ва қарорлар, Тожикистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ободончилик бўйича ишларни кучайтириш, Миллат
пешвосининг бунёдкорлик мақсадларини татбиқ этиш, мамлакат фуқаролари яхши ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, умуммиллий байрам – Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини истиқбол олиш бўйича муҳим чора-тадбирлар, мамлакат жамоатчилик вакиллари билан учрашувга якун ясаш ҳамда муборак Рамазон ойида эзгу ишларни амалга ошириш тўғрисидаги кўрсатма ва топшириқлари ижроси ҳақидаги масалалар муҳокама қилинди. Ушбу масалалар татбиқининг бориши ҳақида Бош вазир ҳамда вазирлик ва давлат идоралари биринчи раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Халқнинг давлат ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати раҳбариятининг истиқболли чора-тадбирларини қўллаб-қувватлаётгани, Давлат бошлиғининг жамоатчилик фаоллари билан ижтимоий масалаларни ҳал этиш – замонавий таълим муассасалари, маиший хизмат кўрсатиш иншоотларини ташкил этиш, аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ва маҳаллий йўлларни таъмирлаш борасида учрашуви натижаларини эътиборга олган ҳолда, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат Ҳукумати ҳамда давлат ҳокимияти шаҳарлар ва ноҳиялар ижроия органлари раҳбариятига аниқ кўрсатма-ю топшириқлар берди.
Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан қабул қилинаётган барча чора-тадбирлар халқнинг муносиб ҳаётини таъминлашга йўналтирилган. Шунинг учун, мамлакат Президенти Тожикистон Республикаси Ҳукуматига уларнинг ўз вақтида татбиқи тўғрисида ҳисобот тақдим этишни топширди.
«Ховар» ТМАА.