СИЁСАТ

БУНЁДКОРЛИК – ВАТАН ОБОДЛИГИ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 06 Апрел 2018 Кӯришлар: 543
Печат

 

rudakiy 20182 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали пойтахтнинг Исмоил Сомоний ноҳиясидаги Рўдакий хиёбонининг ғарбий қисмидаги боғда қурилиш ишларининг бориши билан танишишди.

Дастлаб Давлат бошлиғи Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг шаҳар

қароргоҳи ғарбий қисмида жойлашган Рўдакий хиёбонидаги боғ қурилиши лойиҳаси билан таништирилди.

Мамлакат Президентига боғнинг умумий майдони уч гектарга яқин эканлиги ҳақида маълум қилинди. Бу ерда қурилиш ишлари 2017 йилнинг ноябрида бошланган. Қурилиш ишлари мобайнида, 200 нафарга яқин маҳаллий аҳоли иш ўринлари ва яхши маош билан таъминланди.

Қурилиш компанияси мутахассисларининг маълумотига кўра, боғ халқаро стандартлар ва замонавий дизайнга мувофиқ яратилади.

Шу пайтгача, 1 гектар майдон кўкаламзорлаштирилган. Турли фавворалар, ёритиш,16 минг квадрат метр майдондаги хиёбонларга кошинкорлик тоштахталари ётқизилиши, болалар ўйин майдончалари, ёзги кафе, 60та скамейка ўрнатилиши ва бошқа зарур инфратузилма билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

Лойиҳа тақдимотидан кейин, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали қорақайин ёнғоғи кўчатини ўтқазишди.

Қурувчилар билан суҳбатда, Давлат бошлиғи уларни қурилиш ишларини сифатли ижро этишга ҳидоят қилди.

Давлат бошлиғи Душанбе шаҳри ва бошқа давлат тузилмалари раҳбарларига баҳорнинг қулай иқлимидан фойдаланиб, шаҳарнинг маданий-маиший боғлари, маркази ҳамда пойтахт ноҳияларида гуллар, буталар, манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазишни давом эттиришни топширди.

 

«Ховар» ТМАА.

Joomla блог