СИЁСАТ

Миллат пешвосининг Панжакентга иш сафари

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 30 Март 2018 Кӯришлар: 796
Печат

 

panjakent 201828 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон халқаро Наврўз байрами тантаналари, бир қатор байрам иншоотлари очилишида иштирок этиш ҳамда халқ турмуш шароити билан яқиндан танишиш мақсадида, Суғд вилоятининг Панжакент шаҳрига ташриф буюрди.

Бу ерда мамлакат Президенти "Энергия узатишни тўлиқ ҳисоблаш ва электр узатиш тизимини яхшилашни жорий қилиш" лойиҳаси доирасида 220 киловолтли "Айний-Рўдакий" электр узатиш тармоғи ва "Рўдакий" электр подстанциясини қайта тиклашдан сўнг, фойдаланишга топширди.

"Рўдакий" подстанциясида назорат бошқарув биноси замонавий ва жаҳон стандартларига жавоб берадиган тарзда жиҳозланган бўлиб, подстанциянинг барча ускуналари компютер технологияси воситасида бошқарилади ва назорат этилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур электр узатиш линияси Айний ноҳиясидаги "Айний" подстанциясидан бошланиб, Суғд вилоятининг Панжакент шаҳрида жойлашган "Рўдакий" электр подстанциясига уланади.

Мазкур лойиҳанинг асосий пудратчиси Хитой Халқ Республикасининг "ТВЕА CO LTD" компанияси бўлиб, 220\110\35\10 киловолтли "Рўдакий" подстанциясининг иккинчи қисми (2-лоти)ни қайта тиклаш ҳамда 220\110\10 киловолтли "Айний" подстанциясини кенгайтириш ишлари, "Айний" ва "Рўдакий" подстанциялари ўртасида 220 киловолтли электр узатиш линияси қурилишини белгиланган муддатда ва юқори сифатда охирига етказди.

"Айний-Рўдакий" 220 киловолтли электр узатиш линияси қурилиши, ускуналар ўрнатилиши ҳамда "Айний" ва "Рўдакий" подстанцияларини кенгайтириш ишлари ижроси чоғида, 147 нафар мутахассис ишга жалб этилиб, шундан 81 нафарини маҳаллий ишчи ва 66 нафарини хорижлик мутахассислар ташкил этгани маълум қилинди.

Иншоот фойдаланишга топширилиши маросимида, аввалги йилларда мавжуд 110 киловолтли электр узатиш линияси Панжакент шаҳри ва унинг атрофидаги минтақаларни, ҳатто, ёз мавсумида ҳам электр энергияси билан тўлиқ таъминлай олмагани хабар қилинди.

Энди 220 киловолтли янги электр узатиш линияси фойдаланишга топширилгани, "Рўдакий" подстанцияси қайта тикланганидан сўнг, минтақа муштарийларининг мушкулликлари ўз ечимини топиб, саноат корхоналари ва бошқа муассасалар тўлиқ сифатли энергия билан таъминланади.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон соҳа иншооти фойдаланишга топширилишини энергетик мустақилликка эришиш учун устувор қадам, дея баҳолар экан, уни давлат ва мамлакат Ҳукуматининг халқаро Наврўз байрамида Суғд вилояти шаҳру ноҳиялари аҳолисига муносиб совғаси, дея атади.

 

"Ховар" ТМАА.

Joomla блог