СИЁСАТ

Ишонч ёрлиқлари қабул қилинди

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 23 Ноябр 2017 Кӯришлар: 1427
Печат

 

elchilar  201720 ноябр куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 8 нафар янги элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмонга ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимида фавқулодда ва мухтор элчилар: Германия Федератив Республикасидан – Найтхар Хёфер-Виссинг, Белгия Қироллигидан – Алекси де Кромбрюгхе де Пикендаел, Руминиядан – Чезар-Маноле Армяну, Эстония Республикасидан – Ҳейти Маймес,

Канададан – Николя Бруссо, Мексика Қўшма Штатларидан – Жозе Алфонсо Зегбе Камарена, Аргентина Республикасидан – Иван Иванишевич ва Чили Республикасидан – Родриго Хосе Нието Матураналар ишонч ёрлиқларини топширишиб, ўз мамлакатлари раҳбарларининг мактубларини етказишди.  

***

Шунингдек, 21 ноябр куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти  муҳтарам  Эмомали Раҳмон яна 7 нафар элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Тожикистон Республикаси Президентига ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида қуйидаги давлатлар фавқулодда ва мухтор элчилари: Мўғулистон Республикасидан – Лувсан Баттулга, Индонезия Республикасидан – Раҳмат Прамоно, Бирлашган Араб Амирликларидан – Султон Иссо Ал-Жобир, Марокко Қироллигидан – Абдулжалил Саубрий, Жанубий Африка Республикасидан –Кейтуметси Тандека Метюс хоним, Кипр Республикасидан – Леонидас Маркидес ва Исроилдан Эдуард Шапиролар ишонч ёрлиқларини топшириб, ўз мамлакатлари раҳбарларининг мактубларини етказишди.

Учрашув охирида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон барча элчиларга фаолиятларининг бошланиши муносабати билан муваффақият тилаб, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг улар дипломатик фаолиятини ижро этишларига ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини алоҳида қайд қилди.

 

«Ховар» ТМАА.