СИЁСАТ

Ички ишлар вазирлиги академияси янги биноси

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 31 Август 2017 Кӯришлар: 710
Печат

 

akademiya 201730 август куни Душанбе шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг маъмурий-таълим биноси ва иншоотларини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.

Давлат бошлиғи рамзий лавҳадан пардани тушириб, Ички ишлар

вазирлиги Академияси мавжмуасининг биринчи босқичи фаолиятини бошлаб берар экан, уни давлат ва Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллик байрами шарафига муносиб совғаси, дея атади.

Ушбу мажмуанинг биринчи босқичи 1680 курсант учун саккиз қаватли таълим биноси, 800 курсант учун иккита ётоқхона, офицерлар учун 48 квартирали олти қаватли турар жой биноси, спорт зали ва 50та енгил автомашина учун автотураргоҳдан иборат.

Ички ишлар вазирлиги Академиясининг таълим биноси учта саккиз қаватли – А, Б, В корпусларидан иборат бўлиб, улар ўзаро боғланган. Бино томи икки қиялик қопламага эга бўлиб, бинонинг умумий майдони 18 минг 481,2 квадрат метрни ташкил қилади.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон янги иншоотда қурилиш ишларининг сифатини юқори баҳолаб, тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарияти, соҳанинг бошқа масъул шахсларига мавжуд педагогик-таълим имкониятлардан самарали фойдаланиш, соҳанинг муносиб мутахассисларини тайёрлашга доир аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.

«Ховар» ТМАА.

Joomla блог