СИЁСАТ

Миллат пешвоси Панж ноҳиясида

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 24 Август 2017 Кӯришлар: 487
Печат

 

panj 2017Хатлон вилоятига иш сафари доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Панж ноҳиясига ташриф буюрди.

Бу ерда мамлакат Президенти Кабут Сайфиддинов номли қишлоқда 9-ўрта умумтаълим муассасаси қурилишига тамал тошини қўйди.

Панж ноҳиясида Давлат бошлиғи Марказий стадионни очиб, ноҳия фаоллари ва аҳолиси билан самимий ва бунёдкорона суҳбат ўтказди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Кабут Сайфиддинов номли қишлоқда ташкил қилинган қишлоқ хўжалиги ва  озиқ-овқат саноати маҳсулотлари кўргазмасига бориб, ноҳия меҳнаткашларининг ютуқлари билан танишди.

Кўргазмага нон ва қандолатчилик маҳсулотлари турли хили, ғалла, сабзавотлар, полиз экинлари ва узум, олхўри, анор, нок, олма, ўрик каби турли хил мевалар чиқарилди. Кўргазманинг бир бурчагида қуруқ мевалар, тоғнинг шифобахш гиёҳлари, асал ҳам чиқарилганди. Давлат бошлиғи танишув чоғида Панж ноҳияси деҳқонлари маҳсулотларидан қониқиш билдириб, республика озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда уларнинг ролини муҳим, дея атади.  Миллат пешвоси «Панж» чегара отрядига ташриф буюриб, унинг янги иншоотини тантанали тарзда фойдаланишга топширди.

"Ховар" ТМАА.

Joomla блог