СИЁСАТ

МИЛЛАТ ПЕШВОСИНИНГ ДЎСТИЙ НОҲИЯСИГА ИШ САФАРИ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 24 Август 2017 Кӯришлар: 660
Печат

 

dustiy 201717 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятига иш сафари доирасида Дўстий ноҳиясига ташриф буюрди.

Мамлакат Президенти Дўстий ноҳиясининг Роҳи нав қишлоғида бир сменада 560 ўқувчига мўлжалланган 16-ўрта умумтаълим муассасаси фаолиятини бошлаб берди.

Миллат пешвоси, шунингдек, ноҳиянинг Жиликўл қишлоғида «Баҳор-1» деҳқон хўжалиги фаолияти билан танишди.

Мазкур хўжаликнинг асосий машғулоти боғдорчилик бўлиб, унинг ҳиссадорлари цитрус мевалари етиштиришади. Зикр этилган хўжалик ихтиёрида 2 гектар ер бўлиб, бир гектарида боғ барпо этилган. Шундан анор, ўрик, узум каби мевалардан мўл ҳосил олинади. Давлат бошлиғига ҳозир Дўстий ноҳиясида 1000 гектар мевали боғлар борлиги, улардан ҳар йили мўл ҳосил олиниши маълум қилинди.

Дўстий ноҳиясига иш сафари доирасида мамлакат Президенти Ёшлар маркази янги биносини тантанали фазода фойдаланишга топширди.

Ёшлар марказида жисмоний тарбия, спортнинг шашка ва шаҳмат каби бошқа турлари билан шуғулланиш учун шароитлар яратилган.

Давлат бошлиғи бу гўзал бинони Ёшлар йилида Дўстий ноҳиясининг истиқболли ёшлари учун муносиб совға, дея атаб, Тожикистон Республикаси Ҳукумати миллатнинг келгуси авлодини қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларни ишга солишини таъкидлади.

"Ховар" ТМАА.

Joomla блог