СИЁСАТ

Осиё Тараққиёт Банки делегацияси мамлакатимизда

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 22 Июн 2017 Кӯришлар: 1495
Печат

 

otb 201719 июн куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Осиё Тараққиёт Банки Директорлар кенгаши делегациясини қабул қилди.

Учрашувда Тожикистон ва Осиё Тараққиёт Банкининг молиявий ҳамкорлиги бугунги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди. 

Давлат бошлиғи Тожикистон Республикаси ва Осиё Тараққиёт банкининг сўнгги 20 йилдаги ҳамкорликларидан қониқиш билдирар экан,  ушбу даврда мазкур банк томонидан Тожикистоннинг турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларини 1,5 миллиард Америка доллари ҳажмида молиялаштиргани, Осиё Тараққиёт Банки мамлакат тараққиётида йирик шериклардан бирига айланганини қайд қилди.

Тожикистоннинг Осиё Тараққиёт Банки билан энергетика, транспорт ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ёрдам бериш соҳаларидаги ҳамкорликларини суҳбатдошлар келгусидаги интеграция жараёнида истиқболли йўналишлардан, дея зикр этишиб, икки томонлама алоқаларни яхшилаш учун фойдаланилмаган имкониятларни ишга солишни муҳим, дея ҳисоблашди.

Минтақавий савдони ривожлантиришда катта аҳамиятга эга бўлган транспорт инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, жумладан, Ваҳдат-Рашт-Қирғизистон чегараси (Ваҳдат-Қарамиқ) автомобил йўли Оби Гарм-Роғун-янги Нуробод йўли участкаси биринчи босқичи реконструкцияси, Норак гидроэлектростанцияси реконструкцияси лойиҳаси, Тожикистоннинг электр энергияси ишлаб чиқариш ва экспорт потенциалини мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий ҳамкорликларни кенгайтириш, минтақа ижтимоий-сиёсий барқарорлигини таъминлаш учун катта аҳамиятга эга бўлган бошқа энергетик лойиҳаларини амалга татбиқ этишда ҳамкорлик қилиш, Тожикистон турли минтақаларида табиий офатлар салбий оқибатларини бартараф этиш учун қўшимча маблағларни жалб этиш, Тожикистон Республикаси эҳтиёж сезаётган бюджет моддий барқарорлиги ва мувозанати билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш иккала томон учун ҳам ҳамкорликлар янги ва фойдали йўналиши сифатида зикр этилди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан икки томонлама мақсадларни амалга татбиқ этишда муваффақиятга эришилиб, Тожикистон ва Осиё Тараққиёт Банки муносабатлари янада мустаҳкамланишига ишонч билдирилди.

«Ховар» ТМАА.