17 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Миллат қасрида Афғонистон Ислом Республикасининг Миллий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Масум Станикзайни қабул қилди.
Суҳбат аввалида яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик Тожикистон ва Афғонистон давлатлараро муносабатлари асосини ташкил қилиб,
Афғонистон билан кўп қиррали ҳамкорликлар Тожикистон ташқи сиёсатининг истиқболли йўналишларидан ҳисобланиши қайд қилинди.
Суҳбатдошлар икки томонлама муносабатлар муҳим қирралари, жумладан, терроризм ва экстремизм, наркотик моддалар контрабандасига қарши муштарак ва аёвсиз кураш, давлатлараро чегараларни биргаликда ҳимоялаш тизимини мустаҳкамлаш йўлидаги самарали ҳамкорликларни кучайтириш масалаларини муҳокама қилишди.
Учрашувда чегаралараро ҳамкорликларни мустаҳкамлаш, чегара қўшинлари потенциалини ошириш, қўшни мамлакатлар миллий хавфсизлигини таъминлашда улар ҳаракатларини янада мувофиқлаштириш, минтақа ва жаҳонда халқаро терроризм, экстремизм ҳамда уюшган жиноий гуруҳлар кучайган мураккаб бир босқичда хавфсизлик институтлари ҳамкорликлари ва алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашишди.
"Ховар" ТМАА.