2017 йил 10 май, куннинг иккинчи ярмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Россия Федерациясининг Доғистон Республикаси раҳбари Рамазон Абдулатиповни қабул қилди. Учрашувда Тожикистон ва Россиянинг кўп қиррали ҳамкорликлари, жумладан, минтақалараро муносабатларини ривожлантириш масалалари кўриб
чиқилди.
Давлат бошлиғи Рамазон Абдулатиповнинг икки мамлакат стратегик шерикчилик муносабатлари мустаҳкамланиши ва ривожланишидаги ролини юқори баҳолар экан, унинг Тожикистон ва Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигини нишонлаш кунларига тўғри келган ташрифини янги даврда ва янги соҳалардаги эзгу алоқаларни ривожлантиришни кучайтирувчи ричаг, дея атади.
Томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдорликларини изҳор қилишди. Россия стратегик шерик сифатида Тожикистон ташқи савдосида ўзига хос ўринни эгаллаб, мамлакатларимиз маҳсулот айирбошлашида унинг улуши қарийб 30 фоизни ташкил қилиши таъкидланди.
Учрашувда Доғистон томонининг иккала томон манфаатлари йўлида саноат, энергетика, транспорт ва коммуникация, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш, озод иқтисодий минтақаларда фаолият юритиш учун компанияларни жалб этиш ҳамда Тожикистоннинг фойдали қазилмаларидан ўзаро самарали фойдаланишда иштироки эҳтимоли муҳокама қилинди.
Маданий-гуманитар ва маориф соҳаларида ҳамкорликларни мустаҳкамлаш, рус тили ўқитувчиларининг тажриба алмашуви, ўқув материалларидан фойдаланишни осонлаштириш ҳамда сайёҳлик ва сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш икки мамлакат алоқалари истиқболли йўналишлари сифатида айтиб ўтилди.
«Ховар» ТМАА.