СИЁСАТ

Янги кадрлар тайинланди

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 18 Март 2017 Кӯришлар: 680
Печат

yangi kadrlarr 2017

15 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон давлат хизмати масъул вазифаларига янги тайинланган кадрларни қабул қилди.

Кадрлар алмашиши Мудофаа вазирлиги, Тожикистон Миллий гвардияси, Тожикистон Республикаси Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш

агентлиги, давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи ҳамда Маориф ва илм, Маданият вазирликлари, Фанлар академияси, Телевидение ва радио комитетига тааллуқли бўлди. 

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан тузилма фаолияти якунлангани сабабли, Раҳматуллозода Сахидод Рўдакий номли Тил ва адабиёт институти директори, Ёрмуҳаммад Ниёзий Тожикистон Республикаси Фанлар академияси Осиё ва Европа мамлакатлари муаммоларини ўрганиш институти директори,  Қудрат Давлатзода Тожикистон Молия ва иқтисодиёт институти ректори, Шарифзода Мўмин Машокир Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети ректори, Ҳамидуллохон Фақеров Тожикистон Давлат тижорат университети ректори, Жамшед Жўрабоев академик Б.Ғафуров номли Хўжанд давлат университети ректори, Хайриддин Идиев М.Турсунзода номли Тожикистон Давлат санъат ва дизайн институти ректори этиб тайинланиб, Диловар Латифзода нафақага чиққанлиги сабабли,  М.Турсунзода номли Тожикистон Давлат санъат ва дизайн институти ректори вазифасидан озод этилди.

Зевар Давлатзода "Сафина телевидениеси" Давлат муассасаси директори вазифасидан озод этилиб, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарори билан маданият вазири ўринбосари этиб тайинланди. Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг бошқа қарорлари билан Музаффар Давлатзода маданият вазири ўринбосари, Носир Саидов "Сафина телевидениеси" Давлат муассасаси директори, Садриддин Шамсуддинзода "Жаҳоннамо" Давлат муассасаси директори ва Субҳиддин Шамсиддинзода "Тожикистон" телевидениеси директори этиб тайинландилар.

Тожикистон Республикаси Президенти Амри билан "Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Олий аттестацион комиссия" Давлат муассасаси бошқармаси  ҳайъати аъзолари тасдиқланди.

Хатлон вилояти, Душанбе шаҳри, пойтахтнинг Сино, Исмоил Сомоний, Фирдавсий, Шоҳмансур ноҳиялари маориф бошқармаси бошлиқлари лавозимига ёш ва тажрибали кадрлар тавсия қилинган бўлиб, уларга мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш, маориф соҳаси ислоҳотини амалга ошириш, Хатлон вилояти ва Душанбе шаҳрида таълим ва тарбия даражасини юксалтириш борасида топшириқлар берилди.

Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри маориф бошқармаси, унинг ноҳиялари бўлимларига янги тайинланган раҳбарларга таълим сифатини яхшилаш, ўрта умумтаълим ва мактабгача таълим муассасаларида коррупцион амаллар олдини олиш, бюджет маблағлари шаффофлиги ва тўғри назоратини таъминлаш, мазкур муассасаларда соғлом муҳитни яратиш бўйича зарур чора-тадбирлар қабул қилишни топширди.

Тожикистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда, ёш кадрлар, мамлакат ва чет эл  олий ўқув муассасалари битирувчилари ТБМВ, Душанбе шаҳри, республика бўйсунишидаги ноҳиялар ҳарбий комиссариатлари ҳарбий комиссарлари ҳамда Тожикистон Республикаси Қуролли кучларининг мамлакат бир қатор шаҳар ва ноҳияларидаги ҳарбий қисмлари командирлари этиб тайинландилар.

Мамлакат Президенти янги тайинланган кадрларни давлат ва миллатга ҳалолу содиқ хизмат қилиш, зиммаларига юкланган вазифани масъулият билан ижро этишга чақирди.

"Ховар" ТМАА. 

Joomla блог