СИЁСАТ

Пойтахт фаоллари билан мулоқот

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 16 Феврал 2017 Кӯришлар: 1523
Печат

 

faollar 201715 феврал куни "Кохи Борбад" давлат мажмуасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи турли соҳалари раҳбарлари, фаоллари ва масъуллари билан мулоқот ўтказди.

Мулоқотда мамлакат Ҳукумати раҳбарияти ва аъзолари,

Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва ҳуқуқ тартиботи тузилмалари, давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ва унинг ноҳиялари маҳаллий ижроия органлари раҳбарияти, пойтахтнинг турли ташкилоту муассасалари намояндалари, тадбиркорлару тижоратчилар доираси, илму маърифат аҳли, зиёлилар, ижодий, диний бирлашмалар, сиёсий ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари намояндалари иштирок этишди.

faollar 1 2017Дастлаб мулоқот иштирокчилари олдида Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон нутқ сўзлаб, мамлакат пойтахти - Душанбе шаҳри иқтисодий-ижтимоий ҳаётининг ўтмиши ва бугуни, мустақилликнинг 25 йили мобайнида қўлга киритган ютуқлари ва муаммолари борасида эслатиб ўтди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон бугунги учрашувнинг ўтказилишини давлату Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Душанбе шаҳрининг устувор иқтисодий-ижтимоий тараққиётини таъминлаш йўлидаги бунёдкорона тадбирлари давоми, дея атар экан, бу учрашув мамлакат пойтахтида мавжуд қийинчиликларни ҳал этиш йўлини топиш ва устувор ривожланишни таъминлашнинг янги ва замонавий режа-ю дастурларини ишлаб чиқишга қулай шароит яратишини изҳор қилди.

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри халқ хўжалиги муҳим соҳалари ҳолатини батафсил таҳлилу муҳокама қилар экан, шаҳар хўжалиги барча соҳалари мушкулликларини бартараф этиш ва уларнинг устувор тараққиётига ёрдам бериш учун тегишли шахсларни вазифадор қилди. Йўлу транспорт, энергия-ю иссиқлик узатиш, сув, жамият тартиботи, аҳолига хизмат кўрсатиш, бозору савдо марказлари, соғлиқни сақлаш, спорт, маорифу маданият, мактабу муассасалари, дин, анъаналар ва тантаналару маросимларни тартибга солиш соҳалари ҳолатини аниқ таҳлил қилиб, республика органлари ва шаҳар тузилмалари раҳбарияту масъулларига мавжуд камчиликлару етишмовчиликларни тузатишлари учун аниқ топшириқлар берди. Шунингдек, Душанбе шаҳри барча шаҳарча-ю маҳаллаларида жамият комиссиялари фаолиятини кучайтириш, мамлакат пойтахтида ободончилигу бунёдкорлик ишларини кенгайтиришга ҳисса қўшиши таъкидланди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрини ободонлаштиришу кўкаламзорлаштириш ва узлуксиз тараққиётини таъминлаш тадбирларида фаол иштирок этиш - пойтахтнинг ҳар бир шарафли кишисининг фуқаролик бурчи, дея атаб, йиғилганларни бу юксак бурчни адо этишда жиддий ва масъулиятли бўлишга чақирди.

Учрашув охирида ҳаётан муҳим масалалар ва Душанбе шаҳрининг янада яхши тараққиёти учун мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва мулоқот иштирокчилари: тадбиркорлару тижоратчилар ва мамлакат пойтахти фаоллари ўртасида самимий суҳбат ўтказилди.

Сўнгра, тадбирда Душанбе шаҳри раиси вазифасини ижро этувчи Рустами Эмомали сўзга чиқиб, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга қўллаб-қувватлаши ва доимий эътибори учун миннатдорчилик билдирди. Душанбе шаҳри раиси вазифасини ижро этувчи Рустами Эмомали Давлат бошлиғининг топшириғу кўрсатмалари доирасида давлат ҳокимияти шаҳар ижроия органи раҳбарияти мамлакат пойтахтининг обод бўлиши ва тараққий этиши учун барча амалий тадбирларни бажаришларини таъкидлади.

 

"Ховар" ТМАА.