БМТ Бош Ассамблеяси жорий йилнинг 21 декабрида Тожикистон Республикаси томонидан таклиф этилган "Сув устувор тараққиёт учун" 2018-2028 йилларга мўлжалланган халқаро ўн йиллик амалиётлари резолюциясини қабул қилди.
Шу муносабат билан БМТ Бош Ассамблеяси Раиси Питер Томсон Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси,
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон номига табрик мактуби йўллади. Унда, жумладан, шундай дейилади:
"Жаноби олийлари!
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 21 декабр куни "Сув устувор тараққиёт учун" 2018-2028 йилларга мўлжалланган халқаро ўн йиллик амалиётлари резолюцияси қабул қилингани сабабли, юксак ифтихор билан Сиз ва халқингизни табриклашни истайман.
Устувор тараққиёт ва сув захираларидан биргаликда фойдаланиш, жумладан, ҳамкорликлар, барча йўналишдаги иштирокни ривожлантириш масалаларини қамраб олган янги ўн йиллик сув билан боғлиқ тасдиқланган халқаро мақсадлар, айниқса, 2030 йилгача устувор тараққиёт кун тартибида ўз аксини топган мақсадларга эришишга ҳисса қўшиши мумкинлигига қаттиқ ишонаман.
Жаноби олийлари, фурсатдан фойдаланиб Сизга самимий эҳтиромимни изҳор этаман".