СИЁСАТ

ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИДАГИ ТОЖИКИСТОН ЭЛЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 09 Декабр 2016 Кӯришлар: 1645
Печат

 

elchilar0912201630 ноябр куни Будапешт шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистоннинг Европа мамлакатларидаги элчилари билан иш учрашуви ўтказди.

Учрашувда Тожикистоннинг ушбу мамлакатлар билан ўзаро манфаатга эга турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликлари асосий йўналишлари муҳокама

қилинди.

Давлат бошлиғи элчилар диққатини «Тожикистоннинг 2030 йилгача давр учун миллий тараққиёт стратегияси» ва бу дастурни амалга татбиқ этиш учун европалик шерикларни жалб этишга қаратди. Мамлакат Президенти иқтисодиёт, савдо, илм, маданият соҳаларида ҳамкорликларни келгусида ривожлантириш, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва тожиклар билан алоқалар ўрнатиш ҳамда Европа мамлакатларидан сармоялар ва замонавий технологиялар жалб этиш борасида зарур топшириқлар берди.

Миллат пешвоси мамлакат дипломатик ваколатхоналари Тожикистон ташаббуслари, айниқса, «Сув устувор тараққиёт учун» 2018-2028 йиллар янги халқаро ўн йиллик амалиётлари татбиқ этилиши, шунингдек, янги ўн йиллик мақсад ва вазифаларини амалга татбиқ этишда БМТга аъзо мамлакатлар, унинг тузилмалари, халқаро молиявий институтлар билан кенг кўламдаги самарали ҳамкорликларни йўлга қўйишда муҳим рол ўйнашлари кераклигини таъкидлади.

Учрашувда, шунингдек, янги таҳдид ва хатарлар, айниқса, терроризм, экстремизм ва наркотик моддалар ноқонуний савдосига қарши кураш соҳасида ҳамкорликларни мустаҳкамлаш зарурлиги қайд қилинди.

"Ховар" ТМАА.