СИЁСАТ

ВЕНГРИЯ ПРЕЗИДЕНТИ ЯНОШ АДЕР БИЛАН УЧРАШУВ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 01 Декабр 2016 Кӯришлар: 542
Печат

 

yanosh ader129 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Будапешт сув форуми доирасида Венгрия Президенти Янош Адер билан учрашди.

Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон учрашув аввалида: -"Сув устувор тараққиёт учун" янги халқаро ўн йилликни эълон қилишга доир навбатдаги ташаббусимиз устувор тараққиёт

олтинчи мақсадларига эришишда муносиб ҳисса қўшади",- дея таъкидлар экан, Венгрия сув масалалари бўйича олий даражадаги панел фаол аъзоси сифатида бу ташаббусни қўллаб-қувватлашига ишонч билдирди.

Учрашувда узоқ муддатли ва ўзаро фойдали давлатлараро ҳамкорликларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Тожикистон ва Венгрия икки томонлама муносабатлари шартнома-ҳуқуқий базаси ҳамкорликнинг 7та ҳужжатидан иборат бўлиб, мамлакатлар ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ҳажми борган сайин ошиб бориш тенденциясига эга эканлиги қайд қилинди. Икки мамлакатнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа Иттифоқи, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, халқаро молиявий-иқтисодий ташкилотлар доирасидаги дўстона муносабатлари самарали давом этаётгани ва кенгайиб бораётганидан қониқиш изҳор қилинди.

Суҳбатдошлар савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш, жумладан, Тожикистон кичик ва йирик гидроэнергетик лойиҳаларида иштирок этиш, минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга бўлган энергетик инфратузилмалар қурилиши масалалари юзасидан батафсил фикр алмашар эканлар, техник-иқтисодий ва илмий-маданий ҳамкорликлар бўйича ҳукуматлараро муштарак тизимини ташкил этиш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлашди.

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, умуман, тожик-венгер муносабатлари ҳозирги ҳолатидан қониқиш билдирар экан,  сармоялар, венгер иш доираларини Тожикистонда алюминий, пахта, мева, сабзавотларни қайта ишлаш, қимматбаҳо металларни қазиб олиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва химия саноати лойиҳаларини амалга татбиқ этишга жалб қилиш соҳаларида давлатлараро ҳамкорликларни келгусида ривожлантириш зарурлигини қайд қилди.

Қўшма корхоналар ташкил этиш ва замонавий хорижий технологияларни жалб этиш орқали савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ўзаро манфаатларга жавоб бериши қайд қилиниб, венгриялик сармоядорлар ва тадбиркорлар бу масалага алоҳида эътибор қаратишларига умид билдирилди.

Суҳбатдошлар маориф, соғлиқни сақлаш, маданият ва сайёҳлик соҳаларида ҳамкорликларни ривожлантириш бўйича фикр алмашишди.

Учрашувда, шунингдек, халқаро терроризм ва экстремизмга қарши кураш ҳамда Афғонистон Ислом Республикасидаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ўзаро муносабатлар масалалари муҳокама қилинди.

Венгрия Президенти Янош Адер Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистонга расмий ташриф билан келиши таклифини қабул қилди.

 

"Ховар" ТМАА. 

Joomla блог