СИЁСАТ

БИР ҚАТОР ҚОНУНЛАР ИМЗОЛАНДИ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 17 Ноябр 2016 Кӯришлар: 1783
Печат

          kasri-millat14 ноябр куни Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Намояндалар мажлиси томонидан қабул қилинган ва Миллий мажлис томонидан тасдиқланган бир қатор қонунларни имзолади.

Жумладан, Тожикистон Республикасининг "Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси тўғрисида", "Тожикистон Республикаси Президенти ижтимоий таъминоти, хизмат кўрсатиш ва ҳимоялаш тўғрисида"ги

конституцион қонунлари ҳамда Тожикистон Республикасининг  Оила Кодекси, Жиноят кодекси ва Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлари имзоланди.

Тожикистон Республикаси Конституциясига 2016 йилнинг 22 майида киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвосининг ҳуқуқий мақоми, ваколати ва фаолиятининг бошқа йўналишларини конституцион қонунлар белгилайди.

Ушбу ўзгартиш ва қўшимчаларни амалга татбиқ этиш мақсадида Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси депутатлари таклифига биноан, Тожикистон Республикасининг "Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси тўғрисида"ги конституцион қонуни янги таҳрирда қабул қилинди ва 2016 йилнинг 8 ноябрида Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси аъзолари уни бир овоздан қўллаб-қувватладилар.

Тожикистон Республикасининг "Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси тўғрисида"ги конституцион қонуни Тожикистон шарафли халқи хоҳишини ҳисобга олган ҳолда, Тожикистон Республикаси конституцион тузуми, давлат мустақиллиги, унинг ҳудудий яхлитлиги ва Ватан бирлиги асосларини мустаҳкамлаш, Тожикистон давлати барқарорлиги ва абадийлиги, демократияни мустаҳкамлаш, иқтисодий, ижтимоий ва маданий тараққиётни таъминлаш, миллий давлатчилик тарихий қадриятларини ҳимоялаш, ҳар бир инсон учун ҳаётнинг муносиб шароити ва эркин тараққиётни яратиш мақсадида  ишлаб чиқилган ҳамда қабул қилинган.

Мазкур қонун муқаддима ва 19 моддадан иборат бўлиб, сиёсий ва ҳуқуқий ҳолат, ваколат, дахлсизликни белгилайди ҳамда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси музейи, архиви, кутубхонаси, хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий кафолатларини яратишни назарда тутади.

Жумладан, мазкур конституцион қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвосининг Ватан олдидаги муносиб хизматлари шарафига "Миллат пешвоси - Эмомали Раҳмон" ордени ва "Миллат пешвоси - Эмомали Раҳмон" давлат мукофоти таъсис этилиб, у Тожикистон Республикаси Президенти томонидан демократияни ривожлантириш, жамиятда тинчлик ва барқарорлик, халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга ўзига хос ҳисса қўшганларга берилади.

Бундан ташқари, мазкур конституцион қонуннинг 13-моддасига мувофиқ, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси музейи, кутубхонаси ва архиви ташкил этилиб, улар миллий бойлик ва давлат мулки ҳисобланади. Мазкур қонун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси ҳаёт ва фаолиятининг бошқа қирраларини ҳам тартибга солади.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши ҳақиқат кўзгуси, Давлат бошлиғининг муносиб хизматларини тан олиш ва эҳтиром этиш белгиси саналади. 

Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикаси Президенти ижтимоий таъминоти, хизмат кўрсатиш ва ҳимояси тўғрисида"ги конституцион қонуни Тожикистон Республикаси Президентининг ўз конституцион ваколатларини самарали амалга татбиқ этиши учун қулай шароитларни яратиш мақсадида қабул қилинган бўлиб, қонун Тожикистон Республикаси Президенти ижтимоий кафолатлари, хизмат кўрсатиш ва хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

Қабул қилинган қонунлар, умуман, давлат мустақиллиги, тинчлигу бирликни мустаҳкамлаш, инсон ҳимояси, унинг ҳуқуқ ва озодликларини таъминлаш, давлат, ташкилотлар ва муассасалар манфаатларини ҳимоялаш, жиноятчиликка қарши кураш, жамият тартиботи ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, жамият ҳаёти турли соҳаларини ривожу равнақини таъминлашга йўналтирилган.

Қабул қилинган қонунлар тўлиқ матни яқин кунларда мамлакат расмий матбуоти саҳифаларида эълон қилинади.

 

«Ховар» ТМАА.