СИЁСАТ

Миллат пешвоси Суҳайл Ал-Мазруини қабул қилди

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 27 Октябр 2016 Кӯришлар: 1372
Печат

 

mazrui21 октябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Миллат қасрида Бирлашган Араб Амирликлари Энергетика вазири Суҳайл Ал-Мазруини қабул қилди.

Учрашувда Тожикистон ва Бирлашган Араб Амирликлари икки томонлама ҳамкорликлари ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилиниб,

энергетик, транспорт ва коммуникация, тоғ иши, савдо, сармоялар ва қишлоқ хўжалиги ҳамкорликнинг муҳим ва истиқболли йўналишлари сифатида қайд қилинди.

Икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликлар айни пайтда қониқарли эмаслиги, шунингдек, Тожикистон ва Бирлашган Араб Амирликлари савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорликлари бўйича ҳукуматлараро комиссияси фаолияти ҳам яхшиланишни талаб қилиши қайд этилди.

Учрашувда Бирлашган Араб Амирликлари сармояларини Тожикистоннинг гидроэнергетика, тоғ иши, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва юк ташиш соҳаларига жалб этишга алоҳида эътибор қаратилиб, икки мамлакат тадбиркорлик доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, тоғ минералларини қайта ишлаш муштарак корхоналарини ташкил этиш, БААга Тожикистон янги мевалари ва сабзавотлари, бошқа сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш ҳамда меҳнат ва аҳоли бандлиги соҳасида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш зарурати таъкидланди.

Тожикистон ва Бирлашган Араб Амирликлари савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликлари бўйича мавжуд катта захиралар ва имкониятлардан ҳалигача тўлиқ ҳажмда фойдаланилмагани афсус билан қайд қилинди. Бундан ташқари, икки томонлама муносабатларнинг шартнома-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

Томонлар, шунингдек, Муштарак сармоявий фонд, Тожикистон ва БАА Савдо кенгаши ҳамда Тожикистонда БАА тижорат банкларидан бирининг ваколатхонасини ташкил қилиш масалалари юзасидан фикр алмашишди.

Учрашувда ўзаро манфаатга эга бўлган бошқа масалалар ҳақида ҳам мазмунли суҳбат қурилди.

«Ховар» ТМАА.