МИНТАҚАЛАР

КУЗГИ ПИЛЛА ПАРВАРИШИ

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 15 Октябр 2015 Кӯришлар: 853
Печат

 

pillaСуғд вилояти ҳудудида биринчи марта кузги ипак қурти парвариши ва ипак ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Бунгача ипак қурти Суғд вилояти шаҳру ноҳияларида май, июн ойларида парвариш қилинарди. Жорий йилда апрел ойининг охири ва мартнинг илк кунларида кузатилган қаттиқ совуқ кўплаб мевали дарахтлар қатори тут дарахтлари баргини ҳам қисман нобуд қилганди.

Натижада, жорий йил ипак қурти парваришидан вилоят шаҳру ноҳияларида режада кўзланган пилла етиштириб олинмади.

Шунинг учун ҳам, пилла ҳосилдорлигини ошириш мақсадида вилоят шаҳру ноҳияларида илк бор кузги пилла парвариши йўлга қўйилди. Суғдлик пиллапарварлар келгуси йиллар ҳам кузги пилла парваришига қўл уриш ниятидалар.

ҚАДР ТОПГАН МЕҲНАТ

Суғд вилоятида бир қатор олим ва адибларга Раҳим Жалил ва Маҳасти Хўжандий номидаги мукофотлар топширилди.

Маҳасти Хўжандий мукофоти академик Бобожон Ғафуров номидаги Хўжанд давлат университети профессори ва Тожикистон ёзувчилар иттифоқи аъзоси Умеда Ғаффоровага ва санъат соҳасида таниқли рассом, Тожикистон рассомлар иттифоқи Суғд бўлими бошлиғи Насиба Эшоновага берилди.

Раҳим Жалил номидаги адабий мукофот назм бўйича шоир Абдуфаттоҳ Кулолийга, наср бўйича эса, ёзувчи ва журналист Ғайрат Ҳакимга, адабиётшунослик йўналишида олим Неъматжон Файзуллоевга насиб этди.

Мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

«СУҒДКАБЕЛ» – МАМЛАКАТДА ЯГОНА

Қайроққум шаҳрида замонавий корхона ишга туширилди.

«Суғдкабел» масъулияти чекланган ҳиссадорлик жамияти расмий фойдаланишга топширилиш маросимида Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий ҳам иштирок этди.

Корхона раҳбари Зафар Мирхолиқовнинг айтишича, мазкур корхона хом ашёни Россия Федерацияси ва Эрон Ислом Республикасидан келтириб, қайта ишлаш билан машғул бўлади.

Корхона бунёд этилишига 1,5 миллион сомоний маблағ сарфланган. Корхона бир ойда 300 минг сомонийлик маҳсулот ишлаб чиқариш иқтидорига эга.

Бу корхона мамлакатимиздаги биринчи сифатли мис металидан катта қувватга дош бера оладиган сим – кабел ишлаб чиқариш корхонаси эканлигини мутахассислар қайд этишмоқда.

Айни пайтда бу корхонага 12 нафар ишчи жалб этилиб, ўртача 700 сомоний ойлик маош билан таъминланган.

Ўз мухбир.

Joomla блог