МИНТАҚАЛАР

Суғддаги сайёҳлар севган жойлар

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 26 Январ 2018 Кӯришлар: 2060
Печат

 

iskanderkul-lake 2018Искандаркўл Душанбе –Хўжанд шоҳ йўлига яқин жойлашган. Пойтахт томондан юрилганда, йўлнинг чап тарафида. Кўл баланд тоғлар қўйнида, денгиз сатҳидан 2 минг метр баландликда жойлашган. Кўлнинг умумий майдони деярли 3 ярим квадрат километрга тенг бўлиб, чуқурлиги 72 метрга етади.

Айний ноҳияси ҳудудида жойлашган кўлга Саратоғ, Ҳазормеш, Сарема дарёлари қуйилади. Кўлдан эса, Искандардарё оқиб чиқади. У сал ўтмасдан,

Яғноб дарёси билан қўшилади ва бу дарё Фондарё номини олади ҳамда Зарафшонга бориб қўшилади.

Дунёнинг тўрт томонидан ташриф буюрадиган сайёҳлар Искандаркўлнинг, ниҳоятда, хушманзара ҳудудда жойлашганини, ҳавонинг ғоят софлигини таъкидлашади. Кўл саломатлик учун зарур бўлган минерал моддаларга бой.

Сайёҳлар Искандаркўлдан бор-йўғи 300 метрча нарида жойлашган  «Фон Ниагараси», деб ном олган шаршарани томоша қилишни хуш кўришади. Бу шаршара 54 метр баландликдан тушади. Шаршара тепасидаги томоша майдонида туриб, унинг гўзаллигидан завқланиш мумкин.

Искандаркўл соҳилида саёҳатчилар учун барча қулайликларга эга туристик база жойлашган. Шунингдек, хусусий меҳмонхоналар бор.

Искандаркўлга ҳар йили дунёнинг турли томонларидан минглаб саёҳатчилар келиб, дам олишади. Тарихчиларнинг ёзишларича, Александр Македонский Ҳиндистонга лашкар тортиб бораётганда, Искандаркўл соҳилларида дам олган.

«Мен Душанбедан Искандаркўлга борганимча, салобатли тоғларни, зилол сувли дарёни кўриб ҳайратландим. Искандаркўлга етганимдан сўнг, тоғлар қўйнидаги бу мўъжизани кўриб, узоқ вақт кўз узолмай қолдим. Қайиқда сайр қилар эканман, ўзимни сеҳрли бир оламга кириб қолгандек ҳис қилардим. Қирқ метр баландликдан шарқираб отилаётган шаршара эса, чинакам афсона эди. Мен бу мўъжизали маконни кўриш учун яна қайтиб келаман».

Бу юрак сўзлари россиялик саёҳатчи Маринага тегишлидир. Унинг ҳамюрти, москвалик Игор Алексеев ҳам Искандаркўлни афсонавий, деб атайди.

Искандаркўлда бир марта бўлган одам, у қаерлик бўлмасин, яна қайтиб келишни орзу қилади.