МИНТАҚАЛАР

Ер унумдорлиги ошди

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 28 Декабр 2017 Кӯришлар: 1453
Печат

 

tomorqa 2017Бобожон Ғафуров ноҳиясида кейинги беш йил давомида 1400 гектар ер қайта экинзор ва боғ-роғга айлантирилди.  Сув етишмаслиги, зах босиш каби айрим сабабларга кўра, ушбу ерлар умри беҳуда ўтаётганди.

Ҳозирда бу ерларда пахта, сабзавот, картошка, полиз экинлари етиштирилмоқда, мевали дарахтлар ўстирилмоқда.

Ноҳия қишлоқ хўжалик бошқармасидан маълум қилишларича, жорий йилда пахта ва бошқа экинлардан мўл ҳосил етиштирган деҳқонлар, аллақачон, келгуси йил ҳосили ғамини ейишга киришишган. Ҳозиргача шудгорланган ерлар 8 минг гектарга етиб қолди. Ер унумдорлигини яхшилаш учун бошқа агротехник усуллар билан бирга яхоб суви бериш ҳам бошланган.

Айни бир пайтда, ноҳия деҳқонлари қиш фаслида ҳам эл дастурхонини тўкин қилиш учун интилишмоқда. Мавжуд 130та иссиқхонада помидор, бодринг, булғор қалампири каби маҳсулотлар етиштирилмоқда.

Муҳаббатга йўғрилган ижод

Камол Хўжандий номли театрда Тожикистон Халқ шоири  Нурмуҳаммад Ниёзий ижодий фаолиятининг 50 йиллигига бағишланган кеча бўлиб ўтди.

Тожикистон Ёзувчилар иттифоқининг Суғд вилояти бўлими раиси Аҳмаджон Раҳматзод кечани очар экан, шоир ижоди муҳаббат ила йўғрилганини алоҳида таъкидлади.  Бу, туғилган юрт – Ватанга, табаррук заминга, ота-она, севимли ёр, инсонга бўлган муҳаббат,- деди нотиқ.

Тожикистон Халқ ёзувчиси Муҳиддин Хожазод Нурмуҳаммад Ниёзий ижоди ҳақида сўзлар экан, унинг шеърларидан баҳраманд бўлган ёшлар қалбида адабиётга муҳаббат пайдо бўлиши ва кучайишига тўхталди. Айни бир пайтда, Нурмуҳаммад Ниёзий шогирдларидан кўпчилиги адабиёт аҳлига танилиб қолганини айтди.

Кечада ўқиб эшиттирилган Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий табрикномасида шоирнинг Ватан олдидаги хизматлари, тожик адабиётига қўшган ҳиссасига урғу берилди. Шоирни Хўжанд шаҳри ва Бобожон Ғафуров ноҳияси раислари ўринбосарлари табриклашди.

Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Рўмон қишлоғида туғилган Нурмуҳаммад Ниёзий, аслида, дастлабки шеърлари ҳали ўн уч ёшлигидаёқ газеталарда босилганини айтади. Шу пайтгача унинг «Яшил тош», «Ҳаммадан йироқда», «Куйган офтоб», «Ишқ шаҳрига сафар», «Нигоҳ атри» каби китоблари нашр этилган. Асарлари рус, ўзбек ва бошқа тилларга таржима этилган. «Девон» соҳиби бўлган шоир  «Шараф» орденига, Камол Хўжандий номли мукофотга сазовор бўлган.

Ижодий кечага йиғилганлар шоирнинг у ўқиган энг янги шеърларидан завқ олишди. Санъаткорлар Нурмуҳаммад Ниёзий шеърларига басталанган қўшиқларни  ижро этишди.

 

Ўз мухбир.