МИНТАҚАЛАР

Ихтиёрийлар сафи ошмоқда

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 13 Октябр 2016 Кӯришлар: 641
Печат

 

armiya1Хатлон вилоятида ёшларни Қуролли кучлар сафига даъват этиш маъракаси давом этмоқда.

Яқинда Қўрғонтепа шаҳрида бир гуруҳ ёшларни мамлакат Қуролли кучлари сафига жўнатиш тантанали маросими бўлиб ўтди.

- Қувонарлиси шундаки, кейинги йиллар юракларида ватанпарварлик

ҳислари жўш уриб, ихтиёрий тарзда она-Ватан хизматига отланаётган ёшлар сафи ортиб бормоқда, - деди йиғилишда сўзга чиққан Хатлон вилояти раиси ўринбосари Ражабали Ражабов. - Ишончимиз комилки, йигитларимиз она-Ватан чегараларини ҳамда халқимиз мустақиллик йилларида қўлга киритган ютуқларни кўз қорачиқларидек ҳимоя этишади.

Ёшларни ҳарбий хизматга жўнатиш маросимида Хатлон вилоятида жойлашган ҳарбий қисмлар аскарлари ҳам сўзга чиқиб, Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлиги хусусида ўз фикрларини баён этишди.

Вилоят раиси ўринбосари Ражабали Ражабов вилоят ҳарбий комиссариати фаолияти билан яқиндан танишди.

Ёшларни ҳарбий хизматга жўнатиш маросимида спорт мусобақалари ўтказилди ҳамда концерт дастури намойиш этилди.

 

"Панж ноҳияси аҳолисини ичимлик сув билан таъминлашни яхшилаш" лойиҳаси якуни

Вилоятнинг Панж ноҳиясида мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода "Панж ноҳияси аҳолисини ичимлик сув билан таъминлашни яхшилаш" лойиҳаси расмий якунланиши маросимида иштирок этди. Шунингдек, тадбирда Япониянинг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Хаджимэ Китаока,  Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода, Панж ноҳияси раиси Маҳмадюнус Сайфуддинзода ва бошқа масъул шахслар қатнашди.

"Панж ноҳияси аҳолисини ичимлик сув билан таъминлашни яхшилаш" лойиҳаси бевосита Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қўллаб-қувватлаши туфайли Япония Ҳукумати ҳамкорлигида йўлга қўйилганди. Мазкур лойиҳа маблағи 16 миллион Америка долларини ташкил этди. Панж ноҳияси аҳолиси турмуш даражасини яхшилашга қаратилган мазкур лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш 2014 йилнинг июн ойида бошланиб, яқинда якунига етказилди.

Лойиҳа доирасида 70 километрдан иборат янги қувурлар, иккита сувни зарарсизлантириш иншооти, учта қудуқ, иккита сув сақлаш ҳовузи бунёд этилди ва иккита улкан сув тортиш двигатели ўрнатилди. Энди Панж ноҳиясининг 30 минг нафарга яқин аҳолиси сув таъминлаш янги тизимидан фойдалана олади.

"Панж ноҳияси аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш" лойиҳаси якунига бағишланган тантанали маросимда Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ва Япониянинг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Хаджимэ Китаокалар сўзга чиқиб, халқаро ҳамкорликларнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтишди ҳамда мазкур лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилиши Тожикистон Республикаси ва Япония Ҳукуматлари ўртасидаги дўстлик нишонаси эканлигини қайд қилишди.

Мамлакат аҳолиси турмуш даражасини яхшилаш Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг доимий диққат марказида туриши таъкидланди. Бу тадбирлар мамлакатимизнинг турли минтақаларида муҳим иқтисодий-ижтимоий лойиҳалар доирасида амалга оширилади. Жумладан, бу сиёсат доирасида "Хатлон вилояти Панж ноҳиясининг 2014-2018 йиллар иқтисодий-ижтимоий тараққиёти дастури" амалга оширилмоқда. Бу дастур 224 миллион сомоний маблағга мўлжалланган 150тадан ортиқ лойиҳани қамраб олади.

 

Тиббий хизмат кўрсатиш яхшиланади

Америка Қўшма Штатларининг Тожикистон Республикасидаги элчихонасининг муваққат ишончли вакили Лесли Хэйден хоним, Бохтар ноҳияси раиси ўринбосари Дилафрўз Маҳмадалиева ва Хатлон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сайдулло Маллазодалар вилоятнинг 14та туғруқхонасига мўлжалланган бир марталик тиббий ускуналар топширилиши маросимида қатнашишди.

Элчихона хабарида таъкидланишича, мазкур ёрдамни кўрсатиш имконияти АҚШнинг Халқаро тараққиёт бўйича агентлиги (USAID)нинг Тожикистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги "Келажак мақсади учун озиқ-овқат" лойиҳаси ташаббуси доирасида молиялаштириш туфайли юзага келди.

Юқорида қайд қилинган туғруқхоналар бир миллион нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади. Тиббий ускуналар оналар ва чақалоқларга тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш учун зарур бўлиб, чақалоқни бир марта тиббий назоратдан ўтказиш ускунаси, жарроҳлик қўлқоплари, шприцлар, пахтали пуфакчалар, юз ниқоби ва инфизуон тўпламдан иборатдир.

 

Ўз мухбир.

Joomla блог