Ёшлар – келажагимиз. Умримиз давомчилари - касбимиз давомчилари. Ҳаммамиз ҳам уларнинг порлоқ келажаклари учун имкон қадар шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қиламиз.
Мен қарийб 40 йил Жаббор Расулов ноҳиясининг 19-ўрта умумтаълим муассасасида ўзбек тили ва адабиёти фанларидан дарс берган оддий қишлоқ ўқитувчисиман. Бу йил (2019 йил) мен учун ҳаётимда эсда қоларли қувончли
воқеаларга бой йил бўлди, десам адашмаган бўламан.
Шу йилнинг июн ойида Хўжанд шаҳридаги Политехника олийгоҳида 11-синфни битираётган ўқувчилар учун Президент квотасига тест синовлари ўтказилди. Тест синовига Тожикистон Маориф ва илм вазирлигидан Мирзозода Наврўз Довўдхужа раислик қилди. Синовлар аъло даражада ташкил этилди. Ота-оналар ҳам тўлиқ иштирок этишди. Ота-оналар кўз ўнгида синов варақалари текширилди ва баҳоланди. Ҳақиқий билим эгалари Президент квотаси соҳиби бўлдилар. Ҳеч қандай норозилик ва қонун бузилиши ҳолати рўй бермади.
Менинг набирам Сумбулахон Исохожаева ҳам тожик тили ва адабиёти фани бўйича қатнашиб, ўз билими билан 21 балл тўплади ва Президент квотасини қўлга киритди. Ўзим филолог бўлганлигим учун набирамнинг ҳам касбим давомчиси бўлиб, давлат тилининг олий маълумотли мутахассиси бўлиб етишиши мени ниҳоятда қувонтиради. Ёшлар учун яратилаётган бундай имкониятлар учун энг аввало, Давлатимиз сарвари, Миллат пешвоси Эмомали Раҳмондан биз ота-оналар чексиз миннатдормиз.
Мен ёшларнинг муҳтарам Эмомали Раҳмондай ғамхўр Давлат раҳбари раҳнамолигидаги озод Тожикистонда яшаётганлигидан фахрланаман, шукроналар келтираман.
Ҳафиза ҲАСАНОВА,
Суғд вилояти Ж. Расулов ноҳияси Ғўлакандоз қишлоғидаги 19-ўрта умумтаълим муассасасининг собиқ ўқитувчиси.