МАДАНИЯТ

Миллий қадриятларимизга эътибор…

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 20 Феврал 2019 Кӯришлар: 1708
Печат

 

n saidakramov 2019Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам     Эмомали   Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёми ҳам кенг жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олингани гувоҳи бўлдик. Чунки ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётимизни ўзида мужассам айлаган ушбу ҳужжатда ўтган йил таҳлили, шунингдек, жорий 2019 йил учун ўта муҳим дастурлар берилган бўлиб, ўз ўрнида у барчамиз учун маёқ вазифасини ҳам бажаради.

Давлат бошлиғи навбатдаги Паёмда ҳам аҳолисининг 97 фоизи мусулмон ва Ҳанафий мазҳабига эргашувчи азиз Ватанимизнинг мустақиллик йиллари давомида қай йўсин ривожлангани борасида кенг ва мазмунли фикр билдириб ўтди.

Ҳа, Миллат пешвоси таъкидлаб ўтганидек, мустақиллик даврида Тожикистон Ҳукумати томонидан маданият соҳаси тараққиётига халқ маънавий сиймосини акс эттирувчи, интеллектуал кучларни бирлаштирувчи, ўтмиш ва бугунги тарих, урф-одатлару анъаналар, бошқа миллий қадриятларни баён этувчи ва мақтовли одобу ахлоқни шакллантирувчи восита сифатида доимий эътибор бериб келинди.

Муҳтарам Президентимиз бошлиқ Ҳукуматмизнинг миллий қадриятларимизга эътибори, биринчи навбатда, халққа, унинг ўтмиши-ю бугунига бўлган эътибор, деб биламан. Бунга биргина ўтган Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилида юзага чиққан улкан ишларни мисол келтириш кифоя.

Ва бу давр ичида, айниқса, кейинги ўн йилликда давлат тили, миллий урф-одату қадриятлар ва либосларни ҳимоялашга эътибор, ниҳоятда, ошиб борди.

Собиқ Шўролар даврида қайд этиш у ёқда турсин, ҳатто, номини тилга олганлар қатағонга учраш эҳтимоли бўлган баъзи қадимий байрамларимиз, хусусан, асрлар давомида халқ маънавий бирлигини ҳимоялаб келган Наврўз, Меҳргон, Сада, Шашмақом, Фалак, атласу адрас, чакан ва бошқа миллий урф-одатлару байрамлар ва маданий қадриятлар қайта тикланганлигини халқимиз хушнудлик билан кутиб олганлиги ҳам рост гап.

Навбатдаги Паёмда муҳтарам Президентимиз тилга олиб ўтган яна бир муҳим масала бу - ёшлар масаласи. Чинданам ёшларимизнинг юксак миллий туйғулари, ўзликни англашлари, ватанпарвар бўлиб ўсиб-улғайишлари, Ватан, миллат ва аждодлар заминига садоқат билан хизмат қилиб, жамият хавфсизлиги-ю осойишталигини таъминлашлари азиз Ватанимизнинг бугунги ва эртанги ободончилиги-ю ривожу равнақига сабаб бўлади.

Айниқса, ёшларимиз ўтган асрнинг 90-йилларидаги каби диний экстремистик кучлар ва тожик миллати бошига тушган ёвузликни асло унутмасликлари лозим. Зотан, бугунги кунда ҳам тинч ва осойишта Ватанимизга узоқлардан туриб, ёмон ният ила кўз тиккан Ватан душманлари ҳам йўқ эмас. Шунинг учун ҳам, ёшларимиз аҳриманий кучларни ишга солишни истовчи экстремист-террорчи ташкилотларнинг тарғиботларига асло алданмасликлари, ҳамиша зийрагу ҳушёр бўлишлари, тожик халқи ва тожиклар давлати манфаатлари ҳимояси учун тайёр бўлишлари жуда муҳимдир.

Юқорида эслаб ўтганимиздек, азал-азалдан тинчлик ва осойишталик омили бўлган Ҳанафий мазҳабига эргашиб келган халқимиз бегона мазҳаблар таъсири остига тушиб қолишдан ҳам эҳтиёт бўлмоқлари лозим.

Нурулло САИДАКРАМОВ,

Рўдакий ноҳияси, Зайнабобод қишлоқ жамоатининг Дин, миллий анъана, тантана ва урф-одатларни тартибга солиш бўлими бош мутахассиси.