МАДАНИЯТ

Зевар ДАВЛАТЗОДА: - Янги чеҳралар изланмоқда

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 19 Январ 2017 Кӯришлар: 1792
Печат

 

safina 2017Жорий йилнинг 11 январида «Сафина» телевидениеси давлат муассасасининг ўтган йил якунига бағишланган матбуот анжумани журналистлар билан савол-жавобдан бошланди.

Саволларга жавоб бериш чоғида телевидение директори Зевар Давлатзода 2016 йили «Сафина телевидениеси» давлат муассасаси мамлакатимизда юз берган барча маданий воқеа-ю ҳодисаларни шарҳу хабар,

суҳбату таҳлилий дастур орқали инъикос эттирган холда, янги теледастурлар, жумладан, «Ҳушманд», «Танин», «Эҳсос», «Бомаза», «Тақвим», «Ту метавоний», «Модари жавон», «Ситораи торнамо», «Жамъу тарҳ», «Чеҳра», «Масир», «Қатрае аз илм», «Модарнома», «Бардошт», «Интихоб», «Зўри зеҳн», «Фарҳанги муосир», «Эъжози эчод», «Фасли иршод», «Қофилаҳо», 

«Дунё пур аз жавонист», «Моҳият», «Меҳвар», «Тавозун», «Таҳқиқ», «Ёрии таъжилий», «Муҳофизони Ватан», «Шабҳангом», «Завқи дил», «Шом ба хайр» ва бошқа кўрсатувларни томошабинлар эътиборига ҳавола этганини зикр қилди.

Шунингдек, ўтган йили «Сафина телевидениеси» давлат муассасаси филмлар тайёрлаш ва дубляж идораси 48 қисмдан иборат бўлган «Гимнастикачи қизлар» ва 88 соатдан ортиқ турли бадиий филмларни таржима ва дубляж қилиб, томошабинлар эътиборига ҳавола қилди.

Ўз раҳбарлиги даврида журналистларнинг ишдан кетганликлари тўғрисидаги саволга жавоб берган Зевар Давлатзода ҳақиқий мутахассис учун раҳбарнинг алмашиши ҳеч қандай мушкулликни юзага келтирмаслигини айтди.

-Ушбу муддатда шартнома асосида фаолият юритган кишилар ишдан кетишди. Уларнинг аксарияти асосий иш жойига эга бўлишиб, иш талаботининг уддасидан чиқа олишмади. Яъни юксак журналистлик маҳоратини кўрсата олишмади,- дея таъкидлади у.

Зевар Давлатзода «Сафина телевидениеси» давлат муассасасида ҳажвий дастурлар кам эканлиги борасидаги саволга бу йўналишда амалий чора-тадбирлар қабул қилинишини айтди. Унинг таъкидлашича, ижодий ходимларнинг бу йўналишдаги янги ғоялари кўриб чиқилаяпти.

Мамлакатимиз тараққий этган сайин ҳар бир соҳадаги талабот ҳам ошиб бормоқда. Мамлакат Президентининг телевидениеларда наттоқларни ўзгартириш борасидаги топшириқлари қай даражада амалга оширилаётгани борасида «Сафина телевидениеси» давлат муассасаси директори янги чеҳраларни топиш мақсадида конкурс эълон қилинганини айтди. Шунингдек, 2017 йил мамлакатимизда Ёшлар йили, деб эълон қилиниши муносабати билан навқалам ижодкорлар, ёш ихтирочиларни излаш борасида ҳам ишлар олиб борилади.

Умуман олганда, мамлакатимиз телевидениелари ўз дастурларини кундан-кунга бойитиб, ранг-баранг қилиб бормоқда. Биргина радиода фаолият юритиш учун эфирга узатиладиган материални тайёрлаш, уни овоз ёзиш студиясида ёзиш, хато кетган жойларини бирма-бир тозалаш, мусиқий безак бериш зарурлигини ҳисобга оладиган бўлсак, телевидениеда ишлаш бу ҳаракатларнинг икки бараварини талаб қилади. Зеро, бу ерда эфирга узатилаётган овозга мос манзаралар ҳам акс эттирилиши керак. Мамлакатимизда фаолият юритаётган телевидениелар ўз дастурларини бошқа ривожланган мамлакатлар теледастурлари каби қизиқарли қилишга интилишмоқда. «Сафина телевидениеси» техник бўлими қисман янги ускуналар билан жиҳозлантирилиб, ахборот дастурлари HD форматида узатила бошлангани ҳам бундан дарак беради.

 

Г. Аюпова,

«Халқ овози».