ХАБАРЛАР

ЭМОМАЛИ РАҲМОН РИЧАРД ХОУГЛЕНДНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 22 Май 2014 Кӯришлар: 1893
Печат

ЭМОМАЛИ  РАҲМОН  РИЧАРД  ХОУГЛЕНДНИ  ҚАБУЛ  ҚИЛДИЯқинда мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Америка Қӯшма Штатлари Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бӯйича ёрдамчиси ӯринбосари Ричард Хоуглендни қабул қилди.

Учрашувда Тожикистон ва Американинг ӯзаро муносабатлари, шунингдек, икки мамлакат ӯзаро манфаатли ҳамкорликлари масалалари муҳокама этилди.

Афғонистондаги бугунги вазият ва унинг келгусидаги ривожланиши, ушбу мамлакатдан тинчликни сақлаш халқаро кучларининг олиб чиқиб кетилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Инвестициялаш ҳуқуқий асосларини яхшилашга ёрдам кӯрсатиш ва Американинг давлат-хусусий инвестицияларини Тожикистон иқтисодиётига жалб этиш ва минтақавий лойиҳаларнинг, жумладан, CASA-1000 лойиҳасининг амалга оширилиши суҳбатнинг муҳим масалалари жумласига киритилган эди.

Бошқа муҳим масалалар бӯйича ҳам амалий суҳбат ӯтказилди.

Бу тӯғрида ТР Президенти Матбуот хизматидан «Ховар» ТМААга хабар берилди.